Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



ТАТУ Нукус филиали ҚВЗ ғолиби бўлди

Аввал хабар қилганимиздай, 24 апрел куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театрида «Қувноқлар ва зукколар» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилиб, унда Ажиниёз номидаги НДПИнинг «Турон» жамоасидан ташқари барча олий ўқув юртлари жамоалари иштирок этди.

ТАТУ Нукус филиали ҚВЗ ғолиби бўлди

Танлов саломнома, савожавоб ва мусиқий бўлим каби шартлар асосида бўлиб ўтди. Унда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали жамоаси 1 ўринни, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси 2 ўринни, Тошкент давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали жамоаси 3 ўринни эгаллади. 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар танловнинг келаси минтақавий босқичига йўлланма олди.

 

 

Ислам Матеков.


25-04-2017, 19:09
Көрилди: 989
Пикирлер: 0
Баспа ушын