Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



«Тафаккур синовлари» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди

Аввал хабар қилганимиздек, «Тафаккур синовлари» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Маданият саройида ўтказилди.

Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари», Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг «Агронур», Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиалининг «Қобилиятли ёшлар», Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Ал Хоразмий», Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «Мустақиллик ёшлари» ва Тошкент педиатрия-медицина институти Нукус филиалининг «Ибн Сино авлодлари» жамоалари ўзаро 4 шарт асосида куч синашди. Танлов якунида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари» жамоаси жами 150 очко билан 1 ўринни эгаллаб, келаси минтақавий босқичга йўлланма олди.
Ислам Матеков.

27-04-2017, 12:07
Көрилди: 842
Пикирлер: 0
Баспа ушын