Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



«Саломатлик сари» кросс акциясида 1000 га яқин қорақалпоғистонлик иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан республиканинг барча минтақаларида, чунончи, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 29 апрел куни «Саломатлик сари» шиори остида кросс мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасида эрталабки соат 8:00 да старт олиб, унда Қорақалпоғистоннинг барча туманларидаги идоралар, корхона, ташкилот ходимлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчи ҳамда талаба-ёшлари қатнашди.

Кросс мусобақаси ёш категорияси бўйича, яъни 18-30, 30-45 ва 45 ёшда юқори бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.
Ислам Матеков.

30-04-2017, 13:22
Көрилди: 804
Пикирлер: 0
Баспа ушын