Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



ОТМ ўртасида ўтказилган «Жалолиддин издошлари» танловида ҚДУ биринчи ўринни эгаллади



2018 йил 20 февраль куни Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим муассасалари ўртасида «Жалолиддин издошлари» танлови ўтказилди. Танловга университетимиздан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, иқтидорли, билимли талабалар қатнашди.
Танловда 1 ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг жамоаси, 2 ўринни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институтининг жамоаси, 3 ўринни Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали талабаларидан тузилган жамоа эгаллади.
Танлов 5 шарт асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2017 йил 29 декабрь кунги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳарбий административлик сектор ишларини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 264-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 5 февраль кунги баённомасидаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳарбий хизматни ўтаган ва шу аснода ўқишга қабул қилинган олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талабалар ўртасида ўтказилди.








Сахибжамал Есемуратова

21-02-2018, 14:57
Көрилди: 798
Пикирлер: 0
Баспа ушын