Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Қувноқлар ва зукколар. Ғолиб – Қорақалпоқ филологияси факультети (+фото)



Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 25 февраль куни университетимизнинг Маданият саройида барча факультетларда таълим олаётган талабалар ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» танловининг университет босқичи ўтказилди.
Танловда университетимиз факультетларидан 10 жамоа ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг сафарбарлик чақирув резерви ҳарбийларидан иборат «Жангчилар» жамоаси куннинг биринчи ва иккинчи ярмига бўлиниб, ўз аро қобилиятларини синовдан ўтказди.
Тушки пайтгача чет тиллари факультетининг «Дилмаш International», жисмоний маданият факультетининг «Физвос», кимёвий технология факультетининг «Торт коз туел», ўзбек филологияси факультетининг «TurKaz.Uz», қорақалпоқ филологияси факультетининг «Жаслар» ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг сафарбарлик чақирув резерви ҳарбийларидан иборат «Жангчилар» жамоалари ғолиблик учун ўз аро беллашди.



Тушдан кейин тарих ва ҳуқуқ факультетининг «Юристлер», ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг «ЭФЖ», техника факультетининг «Инжиниринг», табиатшунослик факультетининг «Red book» ва физика-математика факультетининг «Басим» жамоалари ўз қобилиятларини намоён этишди.
Университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳ.Турсунбоев, ҚР Маънавият ва маърифат маркази раиси Қ.Юсупов, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси И.Сейтназарова, мониторинг ва ички назорат бўлими мудири У.Асанов, маданият саройи директори А.Исмайловлардан иборат ҳайъат аъзолари қўйган баҳоларга кўра жами 73 балл тўплаган табиатшунослик факультетининг «Red book» жамоаси 3-ўрин, ўз аро бир хил 82 балл тўплаган техника факультетининг «Инжиниринг» ва физика-математика факультетининг «Басим» жамоалари 2-ўринга лойиқ деб топилган бўлса, жами 89 балл тўплаб, ҳаммани ўз қобилиятлари билан лол қилган қорақалпоқ филологияси факультетининг «Жаслар» жамоаси 1-ўрин ғолиби деб топилди.
Барча иштирокчи жамоалар ва ғолиблар университет касаба уюшмаси томонидан тайёрланган мақтов ёрлиқлари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.











Ислам Матеков

27-02-2018, 11:05
Көрилди: 741
Пикирлер: 0
Баспа ушын