Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Ўзбекистондаги энг катта спорт саройи – «Ҳумо Арена» тўғрисида маълумотлар


Тошкентда қурилаётган кўп функционал «Ҳумо Арена» муз саройи Ўзбекистонда илк ҳашаматли спорт аренаси ҳисобланиб, ҳозирда саройда Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси ишчилари меҳнат қилишмоқда. Арена тўғрисида тўлиқ маълумот Qalampir.uz сайтида эълон қилинди.
Келаси йилга қурилиш ишлари якунланиши режалаштирилган муҳташам саройнинг асосий қисмини Сингапур мамлакатининг йирик компанияларидан бири Enter Engineering Pte. Ltd қурувчилари зиммаларига олишган. Ўзбекистоннинг Wind Rose компанияси қурилишни молиялаштириш билан бирга шахсий инвестициясини сарфламоқда.
14 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади.
Бинонинг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метр. Муз саройи 12,5 минг трибуналарга эга бўлиб, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган.
Мажмуа ҳудудида спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажер заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумовқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.
Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиш имконияти бор.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг дизайн ишларини ҳам ўз бўйнига олган. Маълум бўлишича, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати $430 миллиондан ортиқ маблағни ташкил қилади.

29-05-2017, 17:28
Көрилди: 485
Пикирлер: 0
Баспа ушын

Пикир жазыў
Атыңыз: *
E-mail: *
Пикир:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Сүўреттеги код: Включите эту картинку для отображения кода безопасности
обновить, если не виден код
Сүўреттеги кодты кирит: