Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



ҚҚДУда профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида спорт акцияси бўлиб ўтди



Спорт – саломатлик гаровидир. Спорт билан мунтазам шуғулланган инсон доимо тетик, ҳар ишда кўпга намуна бўла оладиган саломатлиги мустаҳкам бўлади. Ушбу қоидани яхши тушунган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети деканати ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти шу йилнинг 13-апрель куни “Спорт – саломатлик гарови” мавзусида спорт ўйинлари акциясини ўтказди. Саломатлик акциясини факультет декани Ж.Қурбанбаев кириш сўз билан очди.



Унда факультет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларидан тузилган жами 200 га яқин иштирокчилар қатнашди. Иштирокчилар дастлаб университет бош биноси олдида жисмоний машқларни бажаришди.



Сўнгра 6 жамоага бўлиниб, университет спорт майдончасида волейбол, баскетбол ва арқон тортиш каби спорт турлари бўйича куч синашди.



Бундан сўнг иштирокчилар университет спорт саройига йўл олишди. У ерда мини футбол ва қувноқ эстафетада иштирок этганлар ўзларининг жисмоний имкониятларини синаб кўришди.



- Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ўқиш ва жамоат ишлари туфайли озгина ёдимиздан кўтарилиб бораётган, аммо, саломатлигимиз учун жудаям зарур бўлган жисмоний машқларни бажариш, ёшларни соғлом турмушга ва доимо ҳаракатда бўлишга амалий томондан чорлашдан иборат, - дейди акция ташкилотчиси, факультет ёшлар етакчиси Оғулнур Атаева.
Акция якунида фаол иштирокчилар университет ректорати томонидан тайёрланган диплом ва совғаларга эга бўлишди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

Ислам Матеков.

14-04-2018, 17:54
Көрилди: 40
Пикирлер: 0
Баспа ушын

Пикир жазыў
Атыңыз: *
E-mail: *
Пикир:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Сүўреттеги код: Включите эту картинку для отображения кода безопасности
обновить, если не виден код
Сүўреттеги кодты кирит: