Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Қорақалпоқ тили «грубый» эмас!!!



«Айтмочқчи бўлган фикрларимни ҳаёлимда ўйлаб турибман, аммо, сўз билан ифодалай олмаяпман», «Қорақалпоқ тилида фикримни тўлиқ билдиришим қийин. Қорақалпоқча сўзлар кам», «Қорақалпоқ тили гўзал эмас», «Сўзларимиз жуда грубый» деган гапларни эшита-эшита, охири шу мақолани ёзишга аҳд қилдим. Иккинчи томондан, ушбу материални ёзишимга йўналишли таксидаги ушбу воқеа сабабчи бўлди. Бир катта аёл (фаҳмлашимча, унинг миллати қорақалпоқ) «Дамас»нинг орқа томонида ўтириб, ҳайдовчининг ёнидаги таниши билан гаплашиб келаётган экан. Мен ярим йўлдан миндим. Улар бир мавзу атрофида наплашиб келаётганга ўхшади. Гапдан гап чиқиб, уларнинг мушоҳадаси қорақалпоқ тилидаги маъжозий маънодаги сўзлар, олди-қочди гапларга ўзгарди. Охирида бир-бирларига қараб, «Қорақалпоқ тили ўзи шунақа – грубый. Яна сўзларимиз қулоқларимизга ажабтовур бўлиб эшитилади. Ундан кўра, қозоқ ёки ўзбек тили гўзал, ёқимли, шунақами?!» дея бир-бирларини маъқуллаб қўйди. Мен уларнинг гапларига аралашишни маъқул кўрмай ўтиргандим, аммо, уларнинг охирги гапи мени гапиришга мажбур қилди.
«Опа, «қорақалпоқ тили гўзал эмас» дея нотўғри фикрлаяпсиз. Тил ҳечқачон сиз айтгандай «грубый» бўлмайди. Гапираётган инсонларнинг ўзлари «грубый» - деганимни биламан, манзилимга етгунча мен билан урушиб, кўзига «бало» бўлиб кўрингандай ҳис қилдим ўзимни.
Она тили – миллатнинг ойнаси деймиз. Чунки, у миллатнинг ўзига хослигини, гўзаллигини намоён этади. Ҳеч бир тил «гўзал эмас» ёки «грубый» бўлмайди. Тилда айб йўқ, айб – одамларнинг ўзларида.
Биз ўз она тилимиз тўғрисида шундай фикр юритар эканмиз, бошқа миллатлардан бизларни ҳурмат қилишини талаб қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўзимизни-ўзимиз ерга уриб турсак, ким бизни ҳурмат қилади?! Шундай экан, миллат, унинг менталитети, миллий ўзига хослиги тўғрисида гап бўлганда айблаш, ерга уриш ўринсиз, деб ҳисоблайман.

Ислам МАТЕКОВ.

22-07-2017, 17:55
Көрилди: 3177
Пикирлер: 0
Баспа ушын