Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» маърузаси – фаолиятимиз дастури» мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Унда ЎзМТДПдан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, туман партия ташкилоти раислари ва уларнинг хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, «Аёллар қаноти» фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари А.Нурумбетова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Р.Каландарова, халқ депутатлари Нукус шахар Кенгаши депутати А.Далымбетова, Амударё туман Кенгаши депутати Г.Ибрагимова, шаҳар ва туман партия ташкилоти раислари, етакчи мутахассислари ҳамда «Аёллар қаноти» фаоллари партия «Аёллар қаноти» фаолиятини фаоллаштириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Тадбирни ташкил этишдан мақсад мана шу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партиянинг «Аёллар қаноти» фаолиятини жонлантириш, келгусида амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқишдан иборат», - деди ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони хотин-қизлар ижтимиоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича етакчи мутахасиси Айнура Утениязова.
Тадбир баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Сахибжамал Есемуратова

29-07-2017, 19:07
Көрилди: 1063
Пикирлер: 0
Баспа ушын