Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Контракт пулини тўлаш муддати ўзгарди

Контракт пулини тўлаш муддати ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 окябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Шунингдек, 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

6-10-2018, 16:49
Көрилди: 395
Пикирлер: 0
Баспа ушын