Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Мардлар қўриқлайди ватанни


Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан Шимолий-ғарбий харбий округи Нукус гарнизонининг маданий-маърифий марказида «Мардлар қўриқлайди Ватанни» мавзуида учрашув ташкил қилинди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, келажагимиз ворисларини Она - Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат рухида тарбиялаш ҳамда ёшларимиз қалбида мардлик, жасурлик, шижоат ва матонат туйғусини камол топтириш, тарихда яшаб ўткан буюк боболаримиз кўрсатган мардликлари тўғрисида кенг тушунчалар беришдан иборатдир.
Учрашувни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
У ўз сўзида Муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишнинг мазмун-моҳиятига кенг тўхталиб, мамлакатимизда Қуролли кучлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фахр билан тилга олди.
Тадбирда сўз олган маърузачи Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ажинияз Пахратдинов ўз маърузасида тарихда яшаб ўткан буюк аждодларимиз тўғрисида гапирар экан, Массагетлар маликаси Тумарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди каби халқ қаҳрамонлари, буюк саркарда Амир Темур бобомизнинг давлат бошқарувидаги ўзига хос жиҳатлари, Темур тузукларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўқталиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон қуролли кучлари тизимида бугунги кунда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, маънавий-маърифий масалаларга қаратилаётган юксак эътибор тўғрисида ҳам аниқ мисоллар билан тўқталди.
Подполковник Музаффар Исаков –ўз сўзида яқин ўтмишда ватанимиз фарзандлари кўрсатган мардликлар, бугунги кунда ҳарбийлар учун мамлакатимизда яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Улбосин Сейтжанова ўз табригида мамлакатимиз тинчлигини асраш, халқимиз фаровонлигини таъминлашда миллий армиямизнинг асосий таян эканлигига алоҳида урғу берди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаевнинг Она ватан, юрт посбонлари тўғрисидаги шеърларидан баҳрамнд бўлишди.
Тадбир сўнгида ҳарбийлар номидан сўз олган шахсий таркиб взвод командири, капитан Умарбек Додаев тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳар бир аскар учун, нафақат аскарлар юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун ватанни ҳимоя қилиш - муқаддас бурч эканлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчилар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Айшолпан Оразимбетова,
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби.


Сайтымыздың телеграмдағы каналына ағза болың: https://t.me/karinformuz

10-01-2019, 16:09
Көрилди: 487
Пикирлер: 0
Баспа ушын