Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



O’zLiDeP фаоллари учун ўқув-семинарда ораторлик маданиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди

O’zLiDeP фаоллари учун ўқув-семинарда ораторлик маданиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Сиёсий таълим” маркази томонидан Президентимизнинг мурожаатномасидан келиб чиқиб, партия ходимлари, депутатлик гуруҳи аъзолари, тарғиботчи лидерлар ва бошланғич партия ташкилотларининг малакасини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг мажлислар залида ўқув-семинар ташкил қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.

O’zLiDeP фаоллари учун ўқув-семинарда ораторлик маданиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгаши ходимлари, тарғиботчи лидерлар, тегишли ташкилотлардан лекторлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мақсад эса Президентимиз мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамияти, партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда лидерлик қобилиятига эга тарғиботчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини янада ошириш, партиянинг таъсирини ва имиджини янада оширишда таянч тузилмаларининг ўрни ва ролини, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни депутатлар орқали ҳал этишдаги тизимни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

O’zLiDeP фаоллари учун ўқув-семинарда ораторлик маданиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг давоми сифатида жорий йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши ўз навбатида партиядан сайланган депутатлар олдига ҳам катта масъулият юклайди деди - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев.
2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг аҳамияти ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари энг аввало мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Бундан сўнг тегишли соҳа вакиллари “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастурининг аҳамияти ва партия фаолларида лидерлик қобилиятини оширишда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича тажрибали психологлар ўз маърузаларида амалий машғулотлар орқали тушунтиришга ҳаракат қилишди.
Айни пайтда инсонда лидерлик қобилиятни янада ошириш, кенг омма олдида ўзини тута билиши учун биринчи навбатда кишида ўзига бўлган ишонч мустаҳкам бўлиши керак деди – Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси З.Матуразова.
Бунинг учун ҳар бир инсон кўпроқ бадий китоблар ўқиши, ўз устида тинмай ишлаши, эшитиш ва тинглаш қобилиятини ошириш, кенг омма олдига чиқишда кўпроқ амалий машғулотларни ҳар куни қилиб туриш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
Семинар давомида партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этиш, қуйи бўғин ишларини жонлантириш, тарғиботчиларнинг малакасини оширишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар олиб борилди.

4-02-2019, 15:29
Көрилди: 503
Пикирлер: 0
Баспа ушын