Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



«Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди


Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шахар Кенгаши томонидан Корақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлдикда «Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонуннинг янги тахрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра сухбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби А.Оразимбетова хабар берди.
Қ.Убайдуллаев номидаги республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг мажлислар залида ташкил қилинган тадбирда Корақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги мутахассислари, Нукус шаҳридаги умумтаълим мактабларининг малакали педагог-ўқитувчилари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев кириш сўзи билан очди ва мамлакатимизда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижаларини эътироф этди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлими раҳбари Адилбай Еримбетов сўзга чиқиб муҳокама қилинаётган мазкур Қонун лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, унинг асосий томойиллари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Нурлыбек Мырзамуратов ҳам сўзга чиқиб, «Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонуннинг янги тахрирдаги лойиҳаси ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва индивидуал педагогик фаолиятига доир ҳуқуқларини белгилаб беришини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда сўз олган халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Зулфия Кутибаева ва Айша Айша Абдреймовалар ўз фикр ва таклифлари билан йиғилганларга мурожаат қилди ҳамда мазкур янги тахрирдаги қонун лойиҳасига бефарқ бўлмасдан ҳолис тавсияларини беришга чақирди.
Тадбирда умумтаълим мактабларининг малакали педагог-ўқитувчилари ушбу янги тахрирдаги қонун лойиҳасини ўрганиб, муҳокама қилди ва таклиф-тавсияларини билдиришди.
Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишга эришдилар.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

15-02-2019, 16:36
Көрилди: 457
Пикирлер: 0
Баспа ушын