Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Белбоғли кураш бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил қилинди


Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида белбоғли кураш ҳам оммалашиб бормоқда. Белбоғли курашга бўлган қизиқиш тубдан ўзгарди, унинг қоидалари такомиллаштирилди. Ушбу спорт тури бўйича мамлакатимизда нуфузли мусобақалар ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида юзлаб спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.
Бугун белбоғли кураш тури билан юртимиз ўғил-қиз мунтазам шуғулланмоқда. Улар Осиё, жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллаб келмоқда.
Белбоғли кураш спорт турини ривожлантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши томонидан Ўзбекистон «Белбоғли кураш» федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда белбоғли кураш бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.
Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар ва ёш усмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада Республикамизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 2000, 2001 ҳамда 2002 йилларда туғилган нафар курашчилар 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида гиламга чиқдилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг 1-2-3-даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Хар бир вазн тоифаси бўйича биринчи ўринни эгаллаган курашчилар мусобақанинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

29-04-2019, 18:16
Көрилди: 349
Пикирлер: 0
Баспа ушын