Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



O’zLiDePнинг илк форуми депутатлар билан



O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан илк маротаба Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар иштирокида “Ишонч, ҳаракат, натижа” мавзусида “Депутатлар форуми” Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Даставал иштирокчилар қорақалпоқ ўтовида ташкил қилинган “Ҳар бир оила тадбиркор” штаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Унда қишлоқ хўжалиги техникалари, қайта ишлаш текстил, ишлаб чиқариш, паррандачилик, иссиқхоналар, банк хизматлари кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Форумда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Сиёсий таълим” маркази раҳбари Н.Олимов, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши шаҳар ва туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, тадбиркор ва фермерлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, уларнинг бажарилиши, депутатлар ўтган йиллар давомида олиб борган ишларини таҳлил қилиш, келгуси режалар ва жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ишлари бўйича масалалар муҳокама қилинди.



Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ўз маърузасида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот ва ташвиқот қилишда олиб борилаётган ишлар, эришган ютуқ ва камчиликлар, ўтган давр мобайнида партиядан сайланган маҳаллий кенгаш депутатларининг иш фаолиятига холисона тўхтаб ўтди.
2014 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича партиямиз аъзолари сони 13 мингдан зиёд бўлиб, улар 600 та қуйи бўғинга бириктирилган бўлса, ҳозирги кунда партия аъзолари сони 50 мингга яқин бўлиб, 1000 га яқин бошланғич партия ташкилотларига бириктирилган.
2014 йил бўлиб ўтган сайловларда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 8 округдан 3 нафар, Олий Мажлис Сенатига 3 сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 65 округдан 25 нафар, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 413 округдан 147 нафар депутатлар партиямиз аъзоларидан сайланиб, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича сиёсий партияларнинг орасида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар томонидан ўтган йили 769 та ва жорий йилнинг биринчи чораги давомида 82 марта жами 1 минг 202 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланган бўлса, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига сайлов давридан бошлаб 206 таклиф киритилиб, улар бўйича 196 та қарор қабул қилинган.
Ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббуси билан 400 дан ортиқ масала депутатлик гуруҳларида таҳлил қилинган бўлса, Халқ депутатлари Кенгашидаги доимии комиссиялар мажлисларида 275 та таклифлар киритилиб, улар бўйича 255 та қарорларнинг қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.



Таъкидлаш жоизки аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ижобий ечим топишида ҳам депутатларимизнинг ўрни беқиёсдир.
Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича партиямиз томонидан ўрганилган 51 та хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаларига кредит пулларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясидаги депутатларимиз томонидан ижобий ечим топаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Форум давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларини ўртага ташлади.
Айни пайтда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари сайлови бўлиб ўтди, шундан қанчаси O’zLiDeP аъзоларини ташкил этади деди – ЎзА мухбири форум иштирокчиси Д.Абибуллаев.
Ушбу саволга O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 411 та фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 251 нафари партиямиз аъзоси ҳисобланиб, 60 фоиздан зиёди партиямиздан сайланганлигини таъкидлаб ўтди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Давлат дастурида маҳаллий Кенгашлар қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш бўйича топшириқ берилган эди бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда деди – Қорақалпоғистон телевидениеси мухбири Б.Толепова.
Бунга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Н.Олимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисидаги, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари мақоми тўғрисидаги қонунлар бугунги кунда кўриб чиқилиб, ўзгартиришлар киритилиши ва жорий йилда қабул қилиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди.
Бунда туман ва шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажариш вазифаси олиб ташлаш масаласи кўрилаётганлигини таъкидлаб ўтди ва форум баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилиб, депутатларнинг таклиф ва фикрлари тингланди.
Тадбир давомида электорат манфаатларини ҳимоя қилишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари, O’zLiDePнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг ҳамкорликда ишлашини янада кучайтириш ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимизнинг сайловдан берли ўтган даврдаги ишларига холис баҳо берилди.



Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан алоқадор қарорларнинг бажарилиши, маҳаллий дастурнинг амалга оширилиши жараёнида депутатлар фаоллик кўрсатишни янада кучайтириш, маҳаллий кенгашлардаги кўп сонли депутатларимиз, партиямиз фаоллари доимо олдида юриши, ҳудудларда саноат тармоқларини ривожлантиришга тегишли қарорлар, давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мониторинг қилиб бориш, бу бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларининг фаолият юритаётгани ишларнинг маълумотларини ва ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари ва доимии комиссияларда эшитиб бориш механизмини тўлиқ фойдаланиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

25-05-2019, 10:37
Көрилди: 228
Пикирлер: 0
Баспа ушын