Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Абитуриентлар диққатига! Бугун «Қорақалпоғистон» телеканали орқали ўз саволларингизга жавоб олишингиз мумкин


Бугун «Қорақалпоғистон» телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида жонли эфирда «Очиқ микрофон» кўрсатуви орқали кенг оммага маълумотлар бериш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш режалаштирилган.
Кўрсатув соат 21:15 да жонли эфирда олиб кўрсатилади. Саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари мутасаддилари батафсил жавоб қайтариши кутилмоқда.
Саволлар, таклифлар ва мурожаатларни +99861 2265311, +99861 2265314 ҳамда +99861 2265315 телефон рақамларига йўллаш мумкин.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

4-06-2019, 16:23
Көрилди: 190
Пикирлер: 0
Баспа ушын