Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Ҳарбий округда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси ташкил этилди

Ҳарбий округда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси ташкил этилди
Ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, болалар дунёқарашини шакллантириш ҳамда маънавий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 6-июль куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳридаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси бўлиб ўтди.
Ҳарбий округда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси ташкил этилди
Ҳарбий округда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси ташкил этилди
Тадбирнинг бадиий қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республика Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг концерт дастури билан бошланди.
Лойиҳа доирасида ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан викторина ўйинлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳарбий шаҳарчада яшовчи барча ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

8-07-2019, 18:26
Көрилди: 255
Пикирлер: 0
Баспа ушын