«Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди![]() Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган. Шу боис аҳоли саломатлигини асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари маҳаллий тиббиёт муассасалари билан ҳаморликда кўплаб ишларни амалга очириб келмоқда. ![]() Шундай ҳамкорликдаги ишлардан бири жорий йилнинг 9 июль куни партиянинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳри 45-сонли умумтаълим мактаби биносида Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шаҳардаги «Жаңабазар» МФЙ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Бу ҳақда партиянинг ҚР Кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Унда ҳудуддаги 2-оилавий поликлиниканинг малакали терапевт, педиатр, хирург, ЛОР, окулист, невропатолог, гинеколог, УТТ шифокори, ЭКГ мутахассислари томонидан 300 дан ортиқ аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. ![]() Фуқароларга касалликларни олдини олиш учун ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш зарурлиги тўғрисида ҳам тавсиялар беришди. Шунингдек, партия фаоллари шифокорлар билан биргаликда маҳаллада истиқомад қилаётган кекса нуронийларнинг уйларига ҳам бориб шифокор кўригидан ўтказишди. Партия ташаббуси билан жойларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда. Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz |
|
![]() Жаңалықлар
Соңғы жаңалықлар
Көп оқылғанлар
Пикир
70 миллион доза: Өзбекстан қайсы мәмлекеттиң вакцинасына буйыртпа бергенлиги мәлим болды16-янв, 2021 жыл.
125
0
Үстиртте биринши мәрте 4300 метр тереңликтен тәбийғый газ қазып алына басланды (+видео)16-янв, 2021 жыл.
131
0
Қарақалпақстаннан сыйлықланған әскерий хызметкерлер ҳәм ҳуқық қорғаў уйымлары хызметкерлери14-янв, 2021 жыл.
128
0
Илимий жумысларының нәтийжелери Кембриджде сақланатуғын, Президент тәрепинен турақ жай саўға етилген қарақалпақстанлы илимпаз ҳаққында06-янв, 2021 жыл.
Социалық тармақларда
![]() ![]() ![]() ![]() ![]()
Афоризм
Ҳәр бир адам – бир китап, ҳәмме гәп оны оқый алыўда
У Шеннинг
|