Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш O’zLiDeP эътиборида

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш O’zLiDeP эътиборида

O’zLiDeP Амударё туман кенгаши туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда имзоланган меморандум асосида “Амударё туманида 2019 йилда “Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 8 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Амударё тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ҳисоботи тингланди. Бу ҳақида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди. Унда тумандаги бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар, хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар иштирок этишди. Амударё тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси Боғдагул Матмуратова ўз ҳисоботида жорий йилда марказга 3 минг 480 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, шундан 2 минг 31 нафари ишга жойлаштирилди (834 нафари ёшлар, 1012 нафари эса хотин-қизлар).

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш O’zLiDeP эътиборида

Жорий йилда 5 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди, ярмаркага 156 корхона ва ташкилотлардан 838 бўш иш ўринлари таклиф қилинди. 143 нафар фуқарога ишга йўлланма берилганлигини қайд этди. Бундан сўнг эса O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Насиба Тўрамуратова “Сайлов кодексининг аҳамияти, сайловларга тайёргарлик жараёни, номзодлар билан ишлаш, тарғибот ишларини жонлантиришда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича кўргазмали слайдлар орқали тушунтириб ўтди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш O’zLiDeP эътиборида

Тадбир давомида “Аму дизайни” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритувчи Гулзора Юлдашева ўз иш фаолияти билан таништириб, дизайн бўйича ўқув курслари ташкил қилингунига қадар ишсиз қизлар учун бепул мастер класслар ташкил қилишга келишиб олинди.

17-09-2019, 10:34
Көрилди: 369
Пикирлер: 0
Баспа ушын