Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Халқ вакили З.Ханиязов Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасига ташриф буюрди

Халқ вакили З.Ханиязов Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасига ташриф буюрди

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларидан бири Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкаси Президентимизнинг ташаббуси билан сўнгги икки йил ичида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 43,5 млрд сўмлик қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди. 780 та оилада 3 минг 216 та аҳоли истиқомат қиладиган ушбу масканда бола-боқча, мактаб, тиббиёт бирлашмаси, арзонлаштирилган нархда кўп қабатли уйлар қад кўтариши, бино ва иншоатларнинг янгидан реконстркуция қилиниши бу албатта истиқлолимиз шарофати билан узвий боғлиқдир.

Халқ вакили З.Ханиязов Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасига ташриф буюрди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов ўзи сайланган ҳудуд Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасида бўлиб, у ердаги ижтимоий объектларнинг қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ва аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди.
Даставал депутат 56 сонли умумтаълим мактабида таълим олаётган ўқувчилар суҳбат қилди. Мактаб ўқувчилари яратилган шароитдан мамнун эканлигини, Она ватани, ота-она ва устозлари ишончини оқлашга ҳаракат қилишини айтиб ўтдилар. Депутатимиз ёшларга бугунги кунда таълим соҳасини ривожлантиришда бошқа соҳалар киби олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, ишлаб чиқарилаётган янги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг аҳамияти бўйича мисоллар билан атрфолича маълумотлар бериб ўтди. 310 нафар бола таълим оладиган ушбу даргоҳда 30 та тажрибали педагог ва ўқутувчилар ёшларга таълим тарбия бериб келмоқда. Корхонада асосан махсус формалар, матрас ва кийим-кенчак ва куйлаклар буюртма асосида тикилмоқда деди корхона раҳбари Гулшат Базарбаева. 75 та тикув машиналарида 30 нафар қизларимиз буюртмаларни ўз вақтида тикиб беришмоқда деди Гулшат опа ўз сўзида.

Халқ вакили З.Ханиязов Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасига ташриф буюрди

Депутатнинг фикрича фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг юксак бурчимиз эканлигини қайд этди.

17-09-2019, 10:39
Көрилди: 374
Пикирлер: 0
Баспа ушын