Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Амударёликлар контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажарди

Амударёликлар контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажарди

Ҳар соҳада илғор ва биринчилар қаторида бўлган амударёликлар қишлоқ хўжалигида ҳам ҳар йили юксак марраларга эришиб келмоқда. Давлатга пилла ва ғалла топшириш режаларини ортиғи билан бажарган туман фермерлари айни кунларда яна бир довондан ошиш арафасида турибди. Туман пахтакорларининг йил давомида қилган фидокорона меҳнатлари натижасида мўл ҳосил етиштирилди. Йиғим-терим ишларининг уюшқоқлик билан ташкил қилингани натижасида туман фермерлари мамлакатимизнинг сарбаланд «оқ олтин» хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, шу кунгача режадаги 32 минг 250 тонна пахтанинг 28 минг тоннадан ортиғини йиғиб-териб олиб, контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажардилар, дея хабар қилди amunews.uz. Бу марра тўлиқ адо этилиб, меҳнат зафарига эришилишига саноқли кунлар қолди.
Шунингдек, мақолада ёзилишича, бугун туманнинг қайси даласига борманг, қизғин меҳнат жараёнининг гувоҳи бўласиз. Туман бўйича фермер хўжаликларининг 7 минг 700 нафарга яқин пудратчилари ва 13 минг 900 нафарга яқин ташаббускор, кўнгилли теримчиларнинг ғайрат-шижоатлари туфайли сарбаланд пахта хирмонлари қад ростламоқда.

7-10-2019, 00:18
Көрилди: 181
Пикирлер: 0
Баспа ушын