Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Хитой компанияси мутахассисларидан иборат делегация Мўйноқ туманига ташриф буюрди

Хитой компанияси мутахассисларидан иборат делегация Мўйноқ туманига ташриф буюрди

2019 йилнинг 4 октябрь куни Хитойнинг “Panjin Jijia Ecological Board Industry Co., Ltd” компаниясининг бошқарув раиси Жанг Бинг Кун (Zhang Bing Kun) бошчилигида компания мутахассисларидан иборат делегация Мўйноқ туманига ташриф буюрди. Компания туманда қамишни қайта ишлаш орқали тайёр қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Мўйноқ туманининг инвестицион имкониятлари, инвесторлар учун яратилган енгилликлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва туманда жойлашган табиий кўллар ва қамишзорлар билан жойига чиққан ҳолда таништирилди.
Ўтказилган музакоралар натижасида Бош прокуратура ва “Ўзқурилиш материаллари” АЖ уюшмаси қўллаб қувватлашида “Panjin Jijia Ecological Board Industry Co., Ltd” компанияси ва Ўзбекистоннинг “Toshkent Plast Polimer Co., Ltd” корхонаси ўртасида қамишдан ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қиймати 45 млн.АҚШ долларлик инвестицион шартнома имзоланди.

Манба: https://t.me/newmuynakcity

7-10-2019, 23:35
Көрилди: 170
Пикирлер: 0
Баспа ушын