Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди



O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди, дея хабар берди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими Асем СИРИМБЕТОВА.
Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.
–Тиббиёт коллежини тамомлаган бўлсамда, лекин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланяпман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси, “Дана Текстиль Пром” МЧЖ раҳбари Гулдана Ахмедова. – Очиғи, дастлаб фаолиятимни 2 нафар ишчи билан бошлаган эдим. Жорий йилда фаолиятимни янада кенгайтириб, 12 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминладим. Тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшиб, бизни янги марралар сари руҳлантиради.
Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли тадбиркор аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” ва “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган аёл” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

31-07-2018, 12:50
Көрилди: 1077
Пикирлер: 0
Баспа ушын