Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



O’zLiDeP томонидан уюшмаган ёшлар учун ташкил қилинган ярмаркада 35 нафар ёш иш билан таъминланди



O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ёшларнинг айниқса уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Мақсад эса аҳолининг айниқса ёшларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, уларга маслаҳат ва тавсиялар беришдан иборат. Ярмаркага мутасадди ташкилотлардан 23 та корхона 87 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.



Айни пайтда давлатимиз томонидан ёшларга катта эътибор қаратилмоқда деди – O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Хидирбаев. “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурининг қабул қилиниши ҳам уларнинг ўз тадбиркорлик соҳасини йўлга қуйишда, ўз бизнесини бошлашда, шу орқали янги иш ўринлари яратилиб, аҳолини иш билан таъминлашда муҳим дастуриломол ҳисобланади.
Ўтказилган ярмарка давомида 35 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди ва тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.



Сахибжамал Есемуратова

11-12-2018, 15:47
Көрилди: 1022
Пикирлер: 0
Баспа ушын