Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Зафар Ханиязов Қонликўл туманидаги ўз сайловчилари билан учрашди



Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган ҳудудларда аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларининг тинглаш мақсадида жойларда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувларнинг бири Қонликўл туманидаги “Наврўз” овул фуқаролар йиғинида ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов, туман ҳокимияти ва тегишли соҳа вакиллари ва маҳалла аҳли иштирок этишди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.



Учрашувда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасининг аҳамияти, 2018-йилда барча соҳаларда амалга оширилган ишлар ва 2019-йил давлат дастурида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан сўнг сайловчилар томонидан муаммолар тингланди. “Наврўз” овул фуқаролар йиғинидан тадбиркор О.Бекниязов хусусий шерикчилик асосида ташкил этаётган “Наўше гуллери” мактабгача таълим муассасасининг бугунги кунда 45 фоиз қурилиш ишлари ўз ҳисобидан амалга оширилгани, қолгани банк кредитлари асосида амалга оширилиши режалаштирилганлигини кредит олишда муаммоларга учраётганлигини сабабли тўхтаб қолганлигини ушбу мурожаатни ечишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.



Ушбу масалани Олий Мажлис депутати З.Ханиязов тегишли вазирликлар билан биргаликда ечимини топиш ва назоратга олишни қайд этди.
“Бескўпир” овул фуқаролар йиғинидан туман кенгаши депутати Г.Аралбаева ва “Наврўз” овул фуқаролар йиғинидан фуқаро А.Сдиковлар “Бескўпир” ва “Наврўз” қишлоқ шифокорлик пункти оптимизация қилиниб, М.Нурмухаммедов оилавий поликлиникасига ҳамда туман марказидаги оилавий поликлиникага қўшилганлиги, “Бескўпир” ОФЙдаги қишлоқ врачлик пункти “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирланганлиги, лекин шаншув хонаси (процедура), ҳамшира ва ЭКГ шифокори замонавий аппаратларнинг йўқлиги, ушбу ҳудудларда аҳоли сонининг кўплигини ҳисобга олиб, тегишли шифокор ва ҳамширалар билан таъминлашда амалий ёрдам сўради.
Ушбу юқорида кўтарилган масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Асқаровга бир ой муддат ичида ушбу масалани ўрганиб чиқиш кераклигини назоратга олиш бўйича вазифалар юклатилди.
Бундан сўнг Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан туман ҳудудидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларида олиб борилган ишлари ва 2019-йилги “Йўл картаси”га киритилган масалаларнинг бажарилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди. Қолаверса туман ҳудудидаги қурилиш объектлари, 15-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 3-сонли мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар ва соҳада учраётган муаммоларни бартараф этишга келишиб олинди.

30-01-2019, 14:26
Көрилди: 830
Пикирлер: 0
Баспа ушын