Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



O’zLiDeP бўш иш ўринлари ярмаркасида 17 нафар ёшлар иш билан таъминланди


O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, “Ижтимоий ривожлантириш – асосий мақсадимиз” шиори остида ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларида турли мазмунда тадбирларни ўтказиш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқилган эди.
Ушбу қўшма қарорга мувофиқ барча туманларнинг энг чекка МФЙ ва ОФЙларда меҳнат ярмаркаларини, маҳалла кутубхонаси акцияси, ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, мевали дарахт ва кўчатларни беришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида турли мазмунда тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
O’zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан “Қара ой” овул фуқаролар йиғинида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.
Унда партиянинг туман кенгаши вакиллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада 21та тегишли корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари 35 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркани ўтказишдан мақсад эса энг чекка қишлоқларда истиқомат қиладиган аҳолини иш билан таъминлаш, айниқса аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга тадбиркорликка йўналтириш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар беришдан иборат.
Таклиф қилинган бўш иш ўринлари билан танишдим деди – “Қара ой” овул фуқаролар йиғини турғуни Г.Абдижамилова. Уйда фарзанд тарбияси билан бўлиб ишсиз қолиб кетгандим.
Ярмарка туфайли мутахассислигим бўйича Тахтакўпир туман давлат санитария-епидемиология назорати туман бўлимига лаборант бўлиб ишга қабул қилиндим.
Ўтказилган ярмарка давомида 17 нафар фуқарони ишга қабул қилиш бўйича йўлланмалар, 20 нафарига жамоатчилик асосида ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Бундан сўнг эса партиянинг туман Кенгаши вакиллари, туман хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилот вакиллари ушбу “Қара ой” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёлғиз бошли кам таъминланган Х.Оспанова ва Д.Ниязимбетоваларнинг хонадонларида бўлишди.
Хонадон бекаси Хансай опа билан мулоқот қилинб, уй атрофидаги томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва помидор, бодринг, кўчатлар экиш учун берилди.
Маҳалламизда 4 минг 376 нафар аҳоли тинч-тотув турмуш кечириб келмоқда деди – “Қара ой” ОФЙ раиси Д.Сайтова. Шунинг 2 мингдан зиёдини хотин-қизлар ва 1 минг 545 нафарини ёшлар ташкил этади.
Маҳалла аҳлининг айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оиалалр ҳолидан хабар олиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, ишсиз уйда ўтирган хотин-қизларни касбга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида самарали ишларини олиб борилаётганлигини қайд этди.
Туманимизда яқин кунларда текстильний фабрика ишга тушиш арафасида деди – Дилбар опа ўз сўзида. Ушбу фабрика тумандаги ишсиз аёлларнинг 160 нафари руйхатга олинган.
Ҳозирги кунда ушбу аёлларни тикиш, бичишга, замонавий тикув машиналаридан фойдаланиш бўйича тажрибали мутахассислар томонидан ўқитилмоқда.
Агарда ушбу текстил корхонаси ишга тушса 150 нафар хотин-қизларнинг доимии иш билан таъминланишини таъкидлаб ўтди.
Қолаверса маҳалладаги хонадон эгалари билан мулоқотлар қилинди. Бу мазмундаги хайрия тадбирлар ва акциялар республикамизнинг барча туманларда ўтказилиши давом этмоқда.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

30-04-2019, 17:29
Көрилди: 830
Пикирлер: 0
Баспа ушын