Дизимнен өтиў Кириў
Сайтқа кириў
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Фаровонлигимиз асоси мустақилликдир

Фаровонлигимиз асоси мустақилликдир

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолашга ҳамма бирдек ҳаракат қиляпти. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязовнинг шу мавзудаги мақоласини эълон қилишга қарор қилдик.
Инсон учун она Ватанидан азизроқ макон йўқ бу дунёда. Мустақиллик – улуғ неъмат. Зеро, у барча халқларни жаҳон ҳамжамиятида тенглар ичра тенг, ўз ўрни ва ўз сўзига эга бўлиш бахтига муяссар қиладиган энг азиз байрам. Мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, демократик янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Дарҳақиқат истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам барча соҳаларда туб янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилди. Айнан Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган 2 кунлик сафари чоғида Қонликўл туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик, қурилиш ва йирик лойиҳаларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан Қонликўл туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида сезиларли даражада ўсиш суръатлари кўзга ташланади. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 101,9 фоиз, халқ исътемол молларини ишлаб чиқариш 100,8 фоиз, қурилиш ишлари 112,0 фоиз, чакана савдо айланмаси 107,7 фоиз ва экспорт ҳажми 195,3 фоизга бажарилганлигини кўриш мумкин.
Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар асосида бўш турган объектларни тадбиркорлик субъектларига бериш, тадбиркорлар учун шароитлар яратиш, аҳолини айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилди. Биргина туманда жорий йилнинг ўзида тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 та давлатга тегишли объектлар электрон аукцион савдолари орқали тадбиркорларга сотилди. Инвестиция дастурига асос жорий йилда жами 14,4 млрд сўмлик 12 та объектларни қуриш ва таъмирлаш белгиланган бўлса 2019 йилнинг якунига қадар ушбу 12 та объектларнинг тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
"Ободлик кўнгилдан бошланади" деганидек "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурига асосан тумандаги 3 та ҳудудта "Наврўз", "Қосжап" ва "Арзымбетқум" овул фуқаролар йиғинларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш белгиланган бўлса, ушбу ишлар жорий йилнинг октябрь ойи якунига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Республикамизнинг яна бир чекка тумани Қўнғирот туманида ҳам мустақиллик йилларида натижали ишлар амалга оширилди. Биргина “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлкасида жами 43,5 млрд сўмлик қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Жумладан аҳолининг кўп қабатли уйлари, ички автомобиль йўллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт бирлашма ва спорт мактаблари, корхона ва бинолар қайтадан реконструкция қилиниб таъмирланди.
11 та ижтимоий соҳа объектда жами 9,7 млрд сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Туманда олиб борилган бунёдкорлик ва қурилиш ишлари албатта биринчи навбатда Президентимизнинг эътибори ва мустақиллигимизнинг шарофати билан узвий боғлиқ.
Республикамизнинг яна бир энг чекка туманининг бири Мўйноқ туманида ҳам кейинги икки йилда туб ўзгаришлар амалга оширилди. Шахсан давлатимиз раҳбарининг эътибори ташаббуси билан туманда кўпгина ишлар амалга оширилди.
Янгидан қурилиш, йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши, янгидан корхона ва биноларнинг қад кўтариши, тадбиркорлик субъектлари аҳолига хизмат кўрсатиш шахобчалари, спорт майдоншаларининг қурилиши мўйноқликлар учун янада ҳаётга бўлган ишончни оширади.
Дарҳақиқат, қанча вақтлардан буён Мўйноқ тумани глобал экологик вазият гирдобида қолган бир ҳудуд эди. Маҳаллий аҳолининг бир қисми турмуш тарзини яхшилаш мақсадида бегона ерларга кўчиб кетиши оқибатида миграция даражаси кескин ошиб бормоқда эди.
2017 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида» ги ПҚ-2754-сонли қарори қабул қилингандан сўнг ушбу юртда яшаётган инсонларнинг кўкракларига шамол тегиб, умид кўртаклари пайдо бўла бошлади.
Шу кундан бошлаб мазкур ҳудудни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш, аҳолига мос турмуш тарзини яратиш бўйича ишлар борган сари жадаллашмоқда. Жумладан, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик асосидаги Траст фонди тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инновация маркази, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Денгизнинг қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлар барпо этилмоқда.
Шунингдек, туман марказида давлат хизматлари маркази, амфитеатр, бассейн, спорт зали, мусиқа ва санъат мактаби, тиббиёт маскани ва бошқа объектлар бунёд этилиши билан бирга аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида барча қулайликларга эга бўлган қаватли уй-жойлар қад кўтармоқда. Ушбу каби яратувчанлик, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари нафақат Мўйноқ, балки Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда меҳнаткаш халқимиз, турли касб эгалари, фидоий раҳбарлар томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнасига туҳфа сифатида тортиқ қилинаяпти десак, асло муболаға бўлмайди. Миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш бугун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Буни ҳар биримиз чуқур ҳис этишимиз даркор. Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, бугунги тинчлик-осойишталик ўз-ўзича таъминланаётгани йўқ. Мустақилликни мустаҳкамлаш, уни ҳимоя қилиш ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди.

28-08-2019, 09:25
Көрилди: 669
Пикирлер: 0
Баспа ушын