Telegram karinform

Жәмийет

  • 17.05.2017 10:37
  • 2409

Андижонда 1000 дан ортиқ одам музқаймоқдан заҳарланди!!!



Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ёкутой Аробиддиновна Абдужаббарова‎ Maslahat.uz гуруҳи орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди. Унга биноан, 14-май куни Андижон вилояти, Шахрихон туманида музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати юз берган. Туман касалхоналари касалланганлар билан тўлиб жой етишмаганидан беморлар қўшни туманларга ҳам жўнатилаётгани ва уларнинг сони 1000 дан ошганлиги айтилган. Заҳарланганлар орасида ижтимоий тармоқ фойдалунвчиси Ёкутой Аробиддиновна Абдужаббарованинг яқинлари онаси ва жияни, акасининг 6 ёшли кизалоғи ҳам бўлган. Бу иш бўйича ҳозир Андижон вилояти ИИБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси шуғулланяпти.

Сахибжамал Есемуратова

Ўхшаш янгиликлар