Telegram karinform

Сиёсат

  • 12.05.2017 20:11
  • 2664

Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган грант ғолиблари аниқланди



Лола Каримова инстаграмдаги ўзининг саҳифасига Ислом Каримов номидаги фонд томонидан эълон қилинган грант соҳиблари аниқланганини маълум қилди. Ғолиблар чет элнинг пешқадам олийгоҳларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олади. Танловда 300 га яқин иштирокчилар ўзларини синаб кўрди. Иштирокчилар мутахассислик ва чет тилидан тест топширишди ва ундан 12 таси йўқори балл тўплади. Танлов кўйидаги мутахассисликлар бўйича ўтказилган эди: табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия ва кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура, дизайн, рассомлик. Ўқиш жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. Биринчи Президентимизнинг қизи Лола Каримова ғолибларни чин қалбдан табриклаб, уларнинг ўқишида омад тилади.

Сахибжамал Есемуратова

Ўхшаш янгиликлар

Дунёдаги энг ифлос жой аниқланди

Дунёдаги энг ифлос жой аниқланди

Тинч океанида жойлашган Хендерсон кичик ороли дунёнинг энг ифлос жойи деб тан олинди. Бу ҳақда РИА...

Лола Каримова Ўзбекистонлик гимнаст қизларни муваффақияти билан табриклади

Лола Каримова Ўзбекистонлик гимнаст қизларни муваффақияти билан табриклади

Лола Каримова ўзбекистонлик гимнастчиларимиз Оксана Чусовитина, Анастасия Сердюкова, Сабина Тошкенбоева ва Нуриниссо Усмоноваларни Баку шаҳрида бўлиб...

Райҳон Ғаниева эгизакларининг туғилган кунини белгилашди

Райҳон Ғаниева эгизакларининг туғилган кунини белгилашди

Райҳон Ғаниева 1-май куни эгизаклари Ислом ва Имронннг 3 ёшга тўлган таваллуд кунини суперқаҳрамонлар сифатида белгилашди....