2019 йилнинг 24 ноябрь куни эрталабки йўриқномадан сунг, соат 12:00лар атрофида йўл патруль хизмати инспектори Б.Халмуратов кунлик дислокацияга асос, Нукус шаҳри, Х.Абдамбетов кўчаси бўйида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида, ўзидан тахминан 200 метр масофада бўлган йўл патруль хизмати инспектори А.Баймуратовнинг рация алоқа воситаси орқали давлат рақам белгиси 95/S 815GA бўлган «Спарк» русимли автомашинаси бошқарувчиси уяли телефонда фойдаланиб бошқариб келганлиги сабабли тухтатилганида, тўқташ ишорасига бўйсинмасдан ҳаракатланиб келаётганлиги тўғрисидаги хабарига асосан ушбу автомашинани сафдор Б.Халмуратов томонидан жезла кўтариб ишора қилиниб тухтатилган лекин, мазкур автомашина тезлигини секинлаштириб, тўхташ ўрнига ЙПХ инспектори сафдор Б.Халмуратовнинг устига қайта харакатлантирган.
Сафдор Б.Халмуратов «Спарк» русумли, давлат рақам белгиси 95/S 815 GA бўлган автомашина капоти устига йиқилганлигига қарамасдан автомашина ҳайдовчиси уни 200 метрлар атрофида масофагача автомашина капотида олиб бориб тухтаган.
ЙПХ инспектори сафдор Б.Халмуратов «Спарк» русумли, давлат рақам белгиси 95/S 815 GA бўлган автомашина бошқарувчисига маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган пайтида, шу ердан ўтиб бораётган Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Ж. Б келиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини уяли телефони камерасига тушириб, ЙПХ ходимининг хизмат олиб боришига ҳалақит берган ва ЙПХ инспектори унинг билан чалғиб қолганида «Спарк» автомашина ҳайдовчиси Хужайли туманида яшовчи фуқаро М.Ш автомашинани бошқариб воқеа жойидан кетиб қолган.
ЙПХ инспектори сафдор Б.Халмуратовнинг навбатчилик қисмига берган хабарига асос олиб борилган қидирув ишлари натижасида, давлат рақам белгиси 95/S 815 GA бўлган «Спарк» русумли автомашинасини ушланиб фуқаро М.Ш га нисбатан нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашина вақтинчалик жарийма майдончасига қўйилган.
ЙПХ инспектори сафдор Б.Халмуратов тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказага бориб тиббий кўрикдан ўтказилганида «Ушиб мягких тканей поясничной области и правого бедра» диагнози билан 17740/826-сонли маълумотнома берилган.
ЙПХ инспектори сафдор Б.Халмуратовнинг хизмат олиб боришига ҳалақит қилган фуқаро Ж.Б хатти-ҳаракатлари юзасидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилмоқда.
Хозирги кунда, Нукус шахар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz