Telegram karinform

Жәмийет

  • 14.12.2019 18:49
  • 1650

МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий изоҳ берди


Жорий йилнинг 14 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Одамлар пул тўлаш учун ҳам МИБда навбатда турибди” номли жойлаштирилган хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси расмий изоҳ берди.
МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий изоҳ берди
Мазкур хабарда, “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан фуқаролар тўловларни амалга ошириши учун Мажбурий ижро бюросида навбатда кутаётгани ва тўлов кассаларини кўпайтириши сўраб мурожаат этган.
Аниқланишича, Хўжайли туманида 23 мингдан ортиқ энергия ресурслари истеъмолчилари мавжуд бўлиб, Бюронинг Хўжайли туман бўлимида АТИБ “Ипотека банк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалига қарашли 20-сонли жамғарма кассаси жойлашган бўлиб, ушбу касса ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар банк томонидан бириктирилган ходим аҳолининг тўловларини қабул қилиб келмоқда, банк кассасига қўшимча равишда 3 нафар давлат инспектори кундалик аҳоли билан ишлаб, уларнинг қарздорликарини аниқлаб, тўловларни қабул қилмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, Бюронинг Хўжайли туман давлат инспекторларининг истеъмолчилар ҳисоблагичлари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказиш даврида, бажарилиши мажбурий бўлган талабномалардаги аниқланган қарздорликлар ҳаққонийлиги бевосита истеъмолчилар иштирокида ҳисоб-китоб қилиниши учун ҳам баъзи ҳолларда, навбатда туриб қолиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 3 декабрь куни Бюронинг Хўжайли бўлими томонидан туманидаги маҳаллаларда сайёр кассаларни, ташкилот ҳамда муассасаларда тўлов банкоматларини жорий этиш ҳақида “Агробанк” ва “Халқбанк” ларнинг туман филиалларига таклиф киритилган.
Таклифга биноан жорий этилган ташкил этиладиган қўшимча сайёр кассалари ва банкоматлар орқали тўловни амалга ошириш бўйича сифатли хизмат кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Уқсас жаңалықлар

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

    Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренип алған, деп хабар береди

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Соңғы жыллары жасалма интеллект (АИ) мәлимлеме технологияларының ажыралмас бөлегине айланды. Текст жазыў, хабар таярлаў ҳәм ҳәтте...

Қарақалпақстанда жаздың биринши күнинде ҳаўа райы қандай болады?

Қарақалпақстанда жаздың биринши күнинде ҳаўа райы қандай болады?

    «Өзгидромет» Қарақалпақстан Республикасында жаздың биринши күнинде ҳаўа райы қандай болыўы ҳаққында мағлыўмат берди.  Ҳаўа бираз