Қорақалпоқ давлат университетининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси, юридика фанлари доктори, профессор Елизавета Қутибаеванинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан тантанали мажлис бўлиб ўтди. Мажлисни илмий ишлар бўйича проректор М.Тагаев очиб берди ва олиб борди.
Бундан сўнг ю.ф.д. Қ.Умарова Елизавета Қутибаеванинг ҳаёти ва педагогик фаолияти тўғрисида баёнат қилди.
Жўқорғи Кенгес комитет бошлиғи Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва мутахассислигини ошириш институти ректори Б.Нурабуллаев, Тошкент давлат педиатрия медицина институтининг Нукус филиали ректори О.Атаниязовалар сўзга чиқиб, Елизавета Қутибаевани туғилган куни билан табриклади.
Университетимизда дастлаб ҳуқуқ кафедрасида дастлабки мутахассисларнинг бири сифатида билим олган Е.Қутибаева бугунги кунда айнан шу университетда ёшларга таълим бермоқда. У 1985 йили кандидатлик, 1999 йили докторлик диссертациясини ёқлаган. 38 йилга яқин илмий-педагогик фаолияти даврида яъний, бугунгу кунга қадар 15 дан ортиқ дарслик ва қўлланмалари нашрдан чиққан. Елизавета Қутибаеванинг бу меҳнатлари муносиб баҳоланиб, «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси» ва «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан арбоби» ҳурматли атоқлари берилган.
Биз Елизавета Қутибаевани юбилей ёши билан чин қалбдан табриклаб, ёшларни тарбиялашдек машаққатли ишларида омад тилаб қоламиз.
Сахибжамал Есемуратова