Telegram karinform

Жәмийет

  • 30.03.2020 14:33
  • 1130

Институт талабаси 400 минг сўм стипендиясини “Меҳp-шафқат ва саломатлик” жамғаpмасига ўтказди

Институт талабаси 400 минг сўм стипендиясини “Меҳp-шафқат ва саломатлик” жамғаpмасига ўтказди
Замонлар синовини синдирган меҳр-оқибат ва меҳр-шафоат туйғуси ҳамон мудроқ қалбларни уйғотиб, ирода ва куч-қудрат бахш этиб келаётгани бутун дунёни қамраб олаётган коронавирус пандемияси даврида яққол намоён бўлмоқда.
Бутун Ўзбекистон халқи ҳукумат атрофида жипслашиб, ушбу балои-офатга қарши ҳам жисмонан, ҳам маънан бирлашган ҳолда кураш олиб боришмоқда.
Президентимиз 26 март куни соҳа вазирликлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида халқимизга яна бир бор мурожаат қилдилар, бир мақсад йўлида бирлашишга кун тартибига қўйилаётган таъқиқларга ҳамда тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирдилар. Мақсад эса битта – халқимизни коронавирус эпидемиясидан асраб-авайлаш, вирус юқтириб олишларидан ҳимоя қилишдир.
Жорий йилнинг 16 март санасидан таътилга чиқарилган олий таълим даргоҳлари талабалари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 30 мартдан бошлаб, махсус теледастурлар орқали дарс-машғулотлари ташкил этилаётгани, “Уйда қолинг!” акциясида деярли бутун мамлакатимиз аҳолиси фаоллик кўрсатишаётганидан аёнки, халқимизнинг соғлиги, осойишталиги ҳамма нарсадан азиз. Айниқса, ҳамиша хайр-саховатли халқимиз ҳиммати туфайли Ўзбекистон Pеспубликаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ҳар куни миллионлаб маблағ йиғилаётгани эса уйғоқ виждонларни янада саховатли қилди, мудроқ қалбларни эса огоҳликка чорлади, уйғотди! Мазкур жамғармага бир кунда 5 млрд. сўм маблағ йиғилганини эшитиб, мен ҳам жим қараб тура олмадим. Ахир давлат биз ёшларни ўқитаётир, барча шарт-шароитларни яратиб бераётир. Давлатимиз, халқимиз бошига иш тушганида биз – Ўзбекистон фарзандлари нима учун жим туришимиз керак?
Мен Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг физика-математика факультети 2-босқичида, давлат гранти асосида ўқийман. Давлат менинг таълим олишим, ижтимоий муҳофазам учун ҳар ойда стипендия беради. Нима учун мен давлатимиз ғамхўрлигига муносиб иш қилмаслигим керак? Албатта, оталарча ғамхўрликка фарзандлик бурчи ва масъулияти билан жавоб қайтаришни хоҳладим. 27 март санасида март ойи учун пластик картамга йўналтирилган 400 минг сўм стипендиямни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси ҳисобига ўтказдим.
Истагим, халқимиз тезроқ коронавирус пандемияси асоратидан озод, соғ-саломат бўлишсин.

Pисолат PАҲИМБОЕВА,
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти физика-математика факультети 2-босқич талабаси.


Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

НМПИ илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша проректоры тайынланды

НМПИ илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша проректоры тайынланды

    Бабаниязова Наргиза Полатовна – Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институты илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша

Халық жазыўшысы Муратбай Нызанов пенен ушырасыў болып өтти

Халық жазыўшысы Муратбай Нызанов пенен ушырасыў болып өтти

    Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институтында Қарақалпақстан халық жазыўшысы, белгили киносценарист, драматург, Бердақ атындағы мәмлекетлик

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

    Хабарыңыз бар, пайтахтымыз Нөкис қаласының Жаңабазар мәкан пуқаралар жыйыны аймағында дөретиўшилик ҳәм абаданластырыў жумыслары қызғын