
Massaget.kz сайти Қозоғистонда бўлиб ўтаётган халқаро «Экспо-2017» кўргазмасида Ўзбекистоннинг павильонига ташриф буюрди ва уни кўргазмадаги «ТОП-5» ликка киргизиш кераклиги тўғрисида ёзди.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон павильонидаги икки қаватли саёхат капсуласи қуёш энергиясидан қувват олиб, унинг баҳоси капсулани биринчилардан бўлиб ихтиро қилган Япония ва Белоруссиянинг капсуласи каби 80 минг доллар эмас, 2-8 минг доллар ҳамда фойдаланишга қулай.

Шунингдек, кўргазмадаги «Матиз» автомашинаси ҳам сувни буғлантириш орқали, буғнинг ёқилғи билан аралашмасидан ҳаракатланади.

Ўзбекистонда 2030 йилдан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган AR-2025 телефони ўзгача бўлиб, у инсоннинг ҳаракатидан қувват олади.

Павильондаги «Ravon» брэнди остида ишлаб чиқарилган спорткар ҳамманинг диққат марказида. У қуёш энергиясидан қувват олиб, тўлиқ қувват 700 км масофагача етади.