Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида жорий йилнинг 16-апрельдан 21-апрель оралиғида талаба ёшларга «Ёнғин хавфсизлиги асослари» махсус курси ўтказилмоқда.
Мазкур курс университетнинг Табиатшунослик факультетининг Экология ва тупроқшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда ташкиллаштирилган. Университетнинг барча факультетларидаги талабаларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари катта аудиторияларда ва маданият саройида ўтказилмоқда. Бундан сўнг очиқ осмон остида ёнғинни ўчирувчи асбоб-ускуналарни ва уларнинг бажарадиган вазифаси тўғрисида маълумотлар бериб, амалиётта кўрсатиб бермоқда.
«Бундай тадбирларнинг ўтказилиши талабаларга ёнғин хавфсизлиги юз берганда қандай чора-тадбирларни қўллаш кераклиги бўйича маълумот беради. Факультетимиз талабаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича дарс ўтилади. Мазкур тадбир шу дарснинг амалий кўриниши бўлди, дея оламиз», - деди Табиатшунослик факультети ўқитувчиси б.ф.н. Тангирберген Жугинисов.
Талабалар бу тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлмоқда. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши фуқароларнинг хавфсизлиги учун жуда фойдали.
Сахибжамал Есемуратова