1 август куни Тошкент ахборот технологиялари университетида абитуриентларни тестга киритиш олдидан биометрик назоратдан ўтказиш тизими ўз натижасини кўрсатди, дея
хабар бермоқда Корреспондент Ўзбекистон.
Мазкур тизимга кўра, абитуриентдан ҳужжат топширган пайт махсус биометрик модулга бармоғини қўйиш талаб қилинган. Абитуриентлар тестга кириш пайтида мазкур модулга бармоғини яна бир марта босади, агар маълумотлар мос бўлса, абитуриент тестга юборилади. Ушбу усул орқали ТАТУга ҳужжат топширган 12214 абитуриентнинг ҳар 5 мингдан 2 абитуриентнинг қоидани бузиб кираётгани аниқланган.
Маълумотда ёзилишича, ТАТУнинг махсус факультетига кириш учун тест синовлари вақтида 16 қоидабузарлик ҳолати аниқланганнан сўнг камида 50 абитуриент ҳужжатларини қайтариб олган.
Шунингдек, тест ўтказилган куни савол варақасини деразадан отиб, уни бошқа одамларнинг ечиб бериш ҳолатлари ҳам аниқланиб, қоидабузарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган ва аудиториядан четлатилган.