
Шу йилнинг 9-10 август кунлари Тошкент шаҳридаги Давлат бошқарув академиясининг мажлислар залида «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида уюшмаганн ёшлар масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берган эдик.
Маълумотларга кўра, конференцияга ўз тезис ва мақолаларини юборган минглаб одамлар орасидан Ўзбекистон миқёсида 60 га яқин иштирокчи сайлаб олинган. Уларнинг 5 таси Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этади. Қувончли томони, улар орасида KarInform.uz сайтининг эгаси, журналист Сахибжамал Есемуратова ҳам бор эканлиги алоҳида қувончлидир.
Ислам Матеков.