Telegram karinform

Жәмийет

  • 29.04.2019 17:54
  • 1237

Тўрткўлда: Экомарафон


Куни кеча, 28 апрель куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Қенгашининг “Табиатни асраймиз” ҳафталиги доирасида Тўрткўл туманида “Эко марафон” лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши матбуот котиби Индира Мамбетназарова хабар берди.
“Эко марафон” да тумандаги 100 дан ортиқ ёшлар томонидан марказий кўчалар тозаланди.


Ҳафталик доирасида “Энг тоза маҳалла” социал роликлар танлови, “Энг тоза ҳудуд” акцияси ва “Экология билимдони” танловлари эълон қилинди.
- “Экология билимдони” танловига кўпчилик ёшлар қизиқиш билдирмоқда. Эълон қилинган танловлар орқали туманимиз янада гўзал ва файзли кўриниши шубҳасиз,- дейди Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг «Камалак» болалар ташкилоти раиси Дилшодбек Якубов.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар