Telegram karinform

Жәмийет

  • 30.07.2019 17:52
  • 1240

Аралға қуйылыўы керек болған суўлар қай жерге ағызылмақта?

Аралға қуйылыўы керек болған суўлар қай жерге ағызылмақта?
Өзбекстан Миллий мәлимлеме агентлигиниң хабаршысы Есимқан Қанаатовтың «Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда ёхуд сув остида қолган қабристон» атамасындағы мақаласы ӨзА сайтында жәрияланды

Мақала толығы менен берилмекте.


Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига қарашли Чуқурқоқ овули фуқаролари ва шу ҳудудда чорвачилик билан шуғулланувчи чўпонлар бир неча йиллардан буён яйловларни сув босиб кетаётганидан азият чекмоқда.
Яқинда “қабристон сув остида қолди” деган мурожаат бўлгандан кейин мазкур ҳолат билан танишиш учун Қизилқум бағрига отландик.
Биз кўзлаган манзил Чуқурқоқ овулига 30 километр масофада жойлашган Сарихўжа қабристони эди. Бизга йўлда ҳамроҳлик қилган элликқалъалик Абилай Маханов саҳрони сув босиши чорвачиликка ҳамда чўл экотизимига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
– 2009 йилда Сарихўжа қабристони ҳудудида ҳам қурғоқчилик бўлди, – дейди А.Маханов. – Шу йили Сарихўжа бобонинг 550 йиллигини ўтказиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб, садақа тарқатганмиз. Қалин саксовулзор бор эди. Бугун қабристон сув остида қолиб кетди, кўп жойларга мурожаат қилдик, лекин бефойда. Чорвачилик билан шуғулланувчи чўпонлар ҳам катта талафот кўрмоқда. Яқинда қишлоғимиздаги бир кишининг 7 туяси сувга чўкиб кетди. Шу туялар билан рўзғор тебратаётганди. Бу йўқотишни кўтара олмай ўзи ҳам вафот этди. Бундай воқеалар жуда кўп бўлмоқда. Йилқилар, сигирлар қиш кунлари муз қотган кўлнинг устига чиқади ва муз ёрилиб, сувга чўкиб кетади.
Биз Элликқалъадан чиққандан кейин 130 километр масофагача сув босиб кетган жойларни кўздан кечириб бордик. Тўғри, сув – ҳаёт манбаи. Кўллар ҳосил бўлган. Хоразмдан, Қорақалпоғистондан одамлар келиб балиқ овламоқда. Қушлар ва уларнинг турлари ҳам кўп. Қамишзорлар пайдо бўлган. Лекин ёйилган сув саҳро ўсимликларига, жумладан, саксовулларга жиддий талафот етказмоқда. Ҳозирда Орол денгизининг қуриган майдонидаги саҳрога саксовул экиш учун қанча куч ва маблағ жалб қилинаётган бўлса, бу ҳудудларда мавжуд бўлган саксовулзорлар вайрон бўлаётир. Ёйилган зах саксовулларни чиритиб юбораяпти.
Бизни ўйлантирган энг долзарб масала – шунча исроф бўлаётган сув Оролга қуйилганида қандай бўлар эди? Саҳрога қанча сув сингиб кетиб экотизимни йўлдан чиқараяпти, чорвачиликка қанча зиён етказаяпти. Ўзи бу сувлар қаёқдан пайдо бўлган, қаёққа кетаяпти, нимага уни Оролга қуйдириб, учаётган чанг-тўзонларнинг олдини олмаймиз?
Маълум бўлишича, бу сувлар 2004-2013 йилларда Жаҳон банкининг молиявий кўмагида “Ўзбекистон дренаж лойиҳаси” асосида қурилган \"Ақчадарё\" магистраль коллектори сувлари экан. \"Ақчадарё\"ни маҳаллий аҳоли “Хитойқазган” ёки “Хитойжарган” деб ҳам номлайди.

Дунёдаги энг узун коллектор

Қорақалпоғистон Республикаси Бош жанубий магистраль дренаж коллектори “Ақчадарё” дунёдаги энг узун коллектор саналади. Унинг узунлиги 193,8 километр ва секундига 30-35 кубометр сув ўтказади.
Ушбу коллектор 2004-2013 йилларда Жаҳон банки томонидан “Ўзбекистон дренаж лойиҳаси” асосида қурилган. Лойиҳа асосида 241,93 километр магистрал коллекторлар ва 1903,4 километр хўжаликлараро коллекторлар тизимида қайта реконструкция ва таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилган.
Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманлари ( Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний) ҳамда Тахтакўпир туманининг жами 100 минг гектар суғориладиган майдонларининг зах сувларини ҳудуддан олиб чиқиб кетувчи “Ақчадарё” коллектори сувлари Жанадарёнинг (Жанадарё – Амударёнинг эски ирмоғи) эски ўзани орқали Орол денгизининг қуриган жойига (Катта Оролга) чиқариб ташланиши мўлжалланган.

Сув эмас, заҳар ичиб келганмиз

Ушбу коллектор қуриб битказилгани Қорақалпоғистонда яшовчи халқнинг тоза ичимлик суви билан таъминланишига замин яратди, дейишимиз мумкин. Чунки ундан аввал Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари ҳудудларидаги 100 минг гектар пахта, шоли, буғдой ва бошқа экин майдонларидан чиққан сувлар Амударёга ташланиб турган. Биз уни ичиб келганмиз. Биз шу пайтларда аслида сув эмас, заҳар ичганмиз.
Ҳукумат ушбу нохуш ҳолатнинг олдини олиш учун ана шу коллекторни қазиш лойиҳасига қўл урган. Натижада дарё суви сифати яхшилана бошлади. Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманларининг жами 100 минг гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига ҳамда сизот сувларнинг ҳудуддан бетўхтов чиқиб кетишига замин яратилди. Шундай қилиб Амударёга тушиб турган зах сувлар янги коллектор орқали Катта Оролга оқа бошлади. Лекин…

Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаёққа оқмоқда?

– Лойиҳа асосида мазкур коллекторнинг 100 километри реконструкция қилинди ҳамда эни 40 метр, чуқурлиги 3 метр, сув сарфи секундига 25 метр куб бўлган \"Ақчадарё\" коллектори қурилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси бошлиғи Сатмурат Қалмуратов. – \"Ақчадарё\" коллектори Сирдарёнинг эски ирмоғи Жанадарёнинг қуриб қолган ўзанига қуйилади. Жанадарё эса Шарқий Орол (ёки Катта Орол) қисмига сувни олиб кетади. Коллекторни қуриш натижасида янги ветландлар пайдо бўлиши ва атроф-муҳит экотизими яхшиланишига имкон яратилди. Коллектор ишга тушгандан кейин ер ости зах сувлари камайди, тупроқнинг тузлилиги 2006 йилга нисбатан анча пасайди. Лекин кузги-баҳорги шўр ювиш ва вегитация даврида коллекторда сув сарфи секундига 40-50 метр кубгача, яъни икки баробарга кўтарилиб кетади. Сув кўтарилиши оқибатида “Нукус – Учқудуқ” автойўлининг 199-200 километрида коллектор дамбаларининг кўп жойлари бузилган. Чуқурқоқ қишлоғи ҳудуди ва Сарихўжа қабристони коллектор сатҳидан 1,5 метр пастда жойлашгани туфайли фильтрация сувлари остида қолиб кетган. Биз коллектор суви Оролнинг қуриган қисмига қуйилаяптими, йўқми уни била олмаймиз. Чунки коллекторнинг қуйи қисмида сувлар янада ёйилиб кетиб, ботқоқликка айланган. Техника ҳам, одам ҳам бу ботқоқликлардан ўта олмайди. Фақат вертолёт ёки самолёт орқали учиб ўтиб, кўришимиз мумкин.

Сув остида қолган қабристонни қандай қутқариш мумкин?

Абилай Маханов маҳаллий аҳоли номидан Сарихўжа қабристонини сувдан қутқариш бўйича кўп жойларга мурожаат қилиб келмоқда. У сувни қочириш бўйича ўзи ҳам баъзи фикрларни айтмоқда. Унга кўра, Сарихўжа қабристонидан ғарбда ярим километрлар нарироқда эски дарё ўзани, яъни чуқур сой бор. Коллектор сувини шу томонга оқизиш керак. Ўзан эса сувни Орол денгизи томон тортиб кетади.
Лекин Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси бошлиғи Сатмурат Қалмуратов бу фикрни қўллаб-қувватламайди. Унинг айтишича, Жанадарёнинг эски ўзанида табиий қум уюмлари ҳосил бўлган. Оққан сувлар шу тўсиқлардан ўта олмай ортга қайтиб келади ва сув яна ёйилиб кетади. Хуллас, сувни Жанадарёнинг қуйи қисми тортиб олиб кета олмайди.
Муаммо боши берк кўчага кириб қолгандай. Қабристонни сувдан қандай асраш мумкин?
А.Маханов маҳалладошлари билан маслаҳатлашиб, қабристонни қум билан кўмишга келишган. Ҳар бир қабрга узун қозиқлар қоқилиб, унга марҳумларнинг номлари ёзилади. Устига қум уюлиб, марҳумларни аввалги қоқилган қозиқлар орқали топиш мумкин. Лекин маҳаллий аҳоли ҳанузгача сувнинг бошқа томонга йўналишидан умидвор. Ахир, бу сувлар фақат қабристонга зиён етказгани йўқ-ку. Аввал, таъкидланганидек, саҳро экотизими жабр кўрмоқда, чорвачиликка талафот етмоқда, энг асосийси Оролга қуйилиши керак бўлган сув манзилига ета олмай қолган.
Савол туғилади, Жаҳон банки ажратган 75 миллион доллар маблағ тўғри ишлатилдимикан? Нега Оролга чиқариб ташланиши керак бўлган сувлар Қизилқум ичида қолиб кетди? Шўр ювиш ва вегетация даврида коллекторда сув сарфи икки мартага ошадиган бўлса, нега уни соатига 25 метр куб сув сиғадиган қилиб ишлаган? Ҳисоб-китоб бўлмаганми?
Ҳозирча ушбу саволларга аниқ жавоб йўқ. Сув эса исроф бўлмоқда.

P.S.: Фикримизча, агар саҳрода исроф бўлаётган шунча сувлар Оролнинг қуриган қисмига қуйилганда, денгиз қайтадан аввалги ҳолатига маълум даражада қайтган бўлармиди? Денгизнинг қуриган тубидан тузларнинг кўтарилиши тўхтармиди? Ҳозирда Ақчадарёнинг атрофида ҳосил бўлган кўлларда кўплаб балиқчиларни кўриш мумкин. Шу балиқчиликни Оролнинг ўзида қилганда қандай яхши эди-я?

Есимхон ҚАНОАТОВ, ЎзА

Сайтымыздың телеграмдағы каналына ағза болың: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Таңғы ас не ушын керек?

Таңғы ас не ушын керек?

    Мий ушын Мағлыўматларды жақсырақ концентрациялаў ҳәм ядлаў ушын зәрүр.   Иммунитет ушын Сиз аз стресске дус

Хызметкерлерге кешигип айлық төлеген жумыс бериўшилер кешиккен күнлер ушын процент төлейди

Хызметкерлерге кешигип айлық төлеген жумыс бериўшилер кешиккен күнлер ушын процент төлейди

Фото: Шухрат Латипов / “Gazeta.uz”   Мийнет кодексиниң 333-статьясына муўапық, жумыс бериўши ис ҳақын, демалыс төлемлерин, мийнет...

Чайды жақсы көретуғынлар ушын мәсләҳәтлер

Чайды жақсы көретуғынлар ушын мәсләҳәтлер

    Көк чайды турақлы түрде ишетуғын адамлар бүйрек кеселликлери, бас аўырыўы, жүрек қан-тамыр кеселликлеринен кемнен-кем  шикаят