Telegram karinform

Маданият

  • 11.11.2017 14:34
  • 4565

XIX аср рассомлари XXI асрни қандай тасаввур қилган?



«En L’an 2000» деб номланган расмлар галереяси тўғрисида эшитганмисиз? Мазкур галереяни 1900 йил Парижда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада Жан Марк Коте етакчилигидаги бирнечта рассомлар тайёрлаган. Унинг ўзига хос томони – расмлар келажакни башорат қилиб, XXI асрда дунёда содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни акс эттирган. Кўргазма якунланганидан сўнг рассомларнинг ишлари кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган экан. Таажубланарлиси шуки, «En L’an 2000» кўргазмасидаги айрим расмлар келажакдаги, яънни биз учун бугунги кундаги ўзгаришларни аниқ башорат қила олган. Massaget нашри шундай суратларни чоп этди.

«Учар ўт ўчирувчилар»



Яқинда Дубай ўт ўчириш хизматида джетпакнинг ёрдамига суянишини хабар қилди. Бу одамларни тилсиз ёвдан ҳимоя қилиш ишларини яхшилайди. Аммо, расмда кўрсатилган қанотли ўт ўчирувчилар каби эмас. Шундай бўлса ҳам, рассомнинг башорати амалга ошди, деб ҳисоблаш мумкин.

«Видеоқўнғироқ»



Қўлга ушлашга қулай кичик қурилмаларнинг пайда бўлишини ва мазкур қурилмалар ёрдамида бирнеча ишларни бажариш мумкинлиги ўша даврларда катта янгилик эди. Ҳозирги кунда эса бу амалга ошди.

«Уй тозалайдиган роботлар»



Уй тозолашда фойдаланиладиган чангютгичларнинг пайдо бўлганига анча вақт бўлди. Роботлар эса ҳамма мамлакатларга тарқалиб улгурмади. Аммо, японларнинг кашфиётлари натижасида башорат амалга ошди. Роботлар ёрдамида уй тозалаш бирнеча баробар осонлашди.

«Молекуляр ошпазлик»



Кимёвий-физик тадқиқотлар натижасида ҳозирги кунда таом тайёрлашнинг «молекуляр ошпазлик» деб номланган тури дунёга машҳур бўлмоқда. Бундай усулда тайёрланган таомларнинг ташқи кўринишида ўзгариш бўлса ҳам, унинг озуқа моддаларига бойлиги, таркиби ва мазаси сақлаб қолинади. Мазкур башорат ҳам амалга ошди.

«Электро роликлар»



Ўз-ўзидан ҳаракатланадиган электро роликлар ҳозирги пайтда кўпчиликка маълум. Бу соҳада одамлар башоратчи рассомлар фантазиясидан ҳам илгарилаб кетишди.

«Қурувчи роботлар»



Биноларни қурадиган 3D принтерларнинг пайдо бўлиши қурилиш сохасидаги катта янгилик бўлди. Рассомлар мазкур картинани бошқачароқ тасаввур қилган бўлса ҳам, уларнинг «Бошкарувчиси бўлса, иморатни техниканинг ўзи қуради», - деган башорати аниқ амалга ошди.

«Аудиогазета»



Кўчага чиқиб, газета харид қилмай, уйда ўтириб барча янгиликлардан бохабар бўлишни ушбу галерея рассомлари орзу қилганликлари сезилиб турибди. Уларнинг бу орзуси XXI асргача амалга ошди. Расмдаги аудиогазета бугун бизда радио, аудио—поодкаст, аудиокитоб кўринишида юзага келди.

«Ҳаво кемалари»



Ҳаёт қайнаётган XXI асрни уммонлар узра учадиган ҳаво кемаларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Инсониятнинг бугунги муваффақиятининг кўпчилиги давлатлар ўртасидаги йўлнинг самолётлар орқасида қисқариши натижасида бўлмоқда. Ҳаво кемалари тўғрисида башорат аниқ бўлгани билан, рассомлар унинг ташқи кўринишини сал бошқачароқ тасаввур қилган.

«Учар машиналар»



Мазкур башорат аниқ амалга ошди, деб айтиш қийин. Аммо, сўнгги пайтда бундай машиналарни синовдан ўтказаётган компаниялар сони ошиб бормоқда. Инсониятнинг бундай машиналарга минадиган куни яқин эканлиги маълум бўлмоқда.

Булар рассомларнинг амалга ошган башоратларидир. Кейинги материалларимизда ҳали амалга ошмаган, аммо, амалга ошиши мумкин бўлган расмларни эълон қиламиз.

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Уқсас жаңалықлар

Кредит ҳәм қарызлар руўхыйлығыңызға қандай тәсир етеди?

Кредит ҳәм қарызлар руўхыйлығыңызға қандай тәсир етеди?

    Финанслық миннетлемелер бул тек ғана банк есап бетиндеги санлар емес. Олар сизиң кейпиятыңызға, өзиңизге болған

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Соңғы жыллары жасалма интеллект (АИ) мәлимлеме технологияларының ажыралмас бөлегине айланды. Текст жазыў, хабар таярлаў ҳәм ҳәтте...

Балалар байрамында көшелерде балаларды сүўретке түсириў мүмкин бе? Нызамшылық не дейди?

Балалар байрамында көшелерде балаларды сүўретке түсириў мүмкин бе? Нызамшылық не дейди?

(Фото: И.Матеков)   Бүгин, 1-июнь – Халық аралық балалардың ҳуқықларын қорғаў күни есапланады. Байрам ўақтында көшелерде балаларды...