
International SOS тиббий хизмат кўрсатиш компанияси ходимлари дунёнинг интерфаол картасини ишлади. Унда сайёҳлар учун энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар кўрсатиб ўтилган.
Компания сайтида эълон қилинган картада мамлакатлар туристлар учун хавфлилик даражаси бўйичаа ҳар хил рангларга бўялган.
Туристлар учун энг хавфли деб топилган давлатлар қизилга бўялган. Уларга Сурия, Мали, Ливия, Жанубий Судан, Яман, Афғонистон ва Сомали киритилган.
Ўзбекистон эса энг хавфлидан кейинги – иккинчи даражали хавфли давлатлар қаторига киритилган.
Сайёҳлар учун энг хавфсиз деб топилган давлатлар яшилга бўялган бўлиб, уларга Финляндия, Норвегия ва Исландиялар киритилган.
Ислам Матеков.