Telegram karinform

Жәмийет

  • 18.11.2017 13:29
  • 1448

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар

Кеча, 17 ноябр куни университетимизда журналистика таълим соҳаси 4 курс талабаларининг 2 ой давомида ўтаган амалиётининг натижалари бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар-тренингни қорақалпоқ филологияси факультети декани ф.ф.н. Қ.Турдибаев очиб берди ва олиб борди. Бундан сўнг журналистика кафедраси мудири ф.ф.н. З.Оразимбетова амалиёт давомида талабаларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритган материаллари бўйича ва юзага келган муаммолар ҳақида тақдимот қилди.
«Мазкур ўқув йилида 23 талаба амалиётда бўлган бўлса, улардан еттитаси «5» баҳосини олишга муваффақ бўлди. Амалиёт давомида талабаларимизнинг «Эркин Қорақалпоғистон» газетасида 14 мақола, «Қорақалпоғистон ёшлари» газетасида 18 мақола, «Устоз йўли» газетасида 7 мақола, «Истиқлол ва қонун» газетасида 6 мақола, «Вести Каракалпакстана» газетасида 11 мақола, «Қорақалпоғистон университети газетасида 6 (сайтда 4) мақолани нашрдан чиқарди. Шунингдек, «Қорақалпоғистон» телевидениесида жами 18 кўрсатувга саҳифалар тайёрлаб, эфирга узатди. «Нукус ФМ» радиоканалида мунтазам равишда материаллари эфирга узатилиб турди», - дея таъкидлаб ўтди кафедра мудири З.Оразимбетова ўз тақдимотида.

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар
кафедра мудири З.Оразимбетова

Семинар-тренингда «Эркин Қорақалпоғистон» газетасида амалиёт ўтаган У.Қошқарова, «Қорақалпоғистон» телевидениесида амалиётда бўлган М.Ибрагимова ва «Қорақалпоғистон» радиосида амалиётда бўлган З.Хожамуратовалар ўтаган амалиётлари, ёритган материаллари ва юзага келган муаммолари бўйича тақдимот қилишди.

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар
Амалиётчи У.Қошқарова

Семинар-тренингда оммавий ахборот воситалари журналистлари ҳам қатнашди. «Қорақалпоғистон спорти» газетаси бош муҳаррири А.Абдиев, «Тинчлик посбони» газетаси бош муҳаррири Ж.Утениязов, «Нукус ФМ» радиоси директори Б.Ельманов, «Қорақалпоғистон ёшлари» газетаси журналисти А.Турекеева, журналистика кафедраси ўқитувчиси Д.Бекбаўлиевлар сўзга чиқиб, амалиётчиларга ўзларининг фикр ва таклифларини билдиришди.

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар
«Нукус ФМ» радиоси директори Б.Ельманов

Журналистикада амалиёт якунлари: 70 дан ортиқ мақолалар, 70га яқин телесаҳифалар ва мунтазам радиоэшиттиришлар
«Қорақалпоғистон ёшлари» газетаси журналисти А.Турекеева

Сахибжамал Есемуратова
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

Президентимизнинг жорий йилнинг 26 март кунги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига муносабат«Агар жамият...

ЭЛГА ҲУРМАТ – ТИЛГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДАН БОШЛАНАДИ

ЭЛГА ҲУРМАТ – ТИЛГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРДАН БОШЛАНАДИ

«Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллигига бағишланади Тил миллат кўзгуси, унинг ғурури, тафаккур...