Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Қарори эълон қилинди.
Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган қорақалпоғистонлик ёшлар – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси Ахимбетова Гулбахар Қанатбаевна ва Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлими журналистика мутахассислигини битирган Сейтназарова Гулжаҳан Суханатдиновна «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Биз университет ходимлари номидан иккала ёшни ҳам табриклаб қоламиз.
Сахибжамал Есемуратова