Telegram karinform

Жәмийет

  • 25.09.2020 22:04
  • 1371

Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди

Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Парламент ва жамоат ташкилотлари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ бугун республикамизнинг Шўманай ва Чимбой туманларида бўлди.

Шўманай туманидаги «Бегжап», «Бирлешик», «Мамий», «Қарабайли», «Ағжап» овул фуқаролар йиғинларидаги бир қатор фермер хўжаликларида ҳолатларни ўрганган ишчи гуруҳ аъзолари туманда пахта йиғим-терими мавсуми юқори ташкилотчилик билан олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлишди.
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманлари қаторида Шўманайда биринчилардан бўлиб пахта хом-ашёсининг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1200 сумдан тўлаш йўлга қўйилган. Пахта далалари бошида иссиқ овқат, ичимлик суви, овқатланиш учун махсус жойлар билан таъминланган. Туман маданият бўлими ташаббуси билан ҳар куни фермер хўжаликлари далаларида меҳнат қилаётган теримчилар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
- Тумандаги ишсиз хотин-қизлар мавсумий иш билан банд. Терим пулларини ҳар куни бериб турибди. Килограммига 1200 сўмдан беришяпти. Кеча 130 килограмм пахта тердим. Бугун ҳам шунга яраша меҳнат қиляпмиз. Фермер хўжалиги раҳбаридан миннатдормиз, - дейди «Қарабайли инвест» фермер хўжалигида шартнома асосида теримчилик қилаётган Сапаргул Турсинбаева.
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Туман мутасаддилари ва ишчи гуруҳ аъзолари илғор теримчиларга совғалар топширди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Чимбой туманига ҳам ташриф буюрди ва бу ерда теримчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди.

«Жақсилиқ», «Абдижамал баба», «Байнияз Қидирниязов» фермер хўжаликлари далаларида пахта тераётган теримчилар билан суҳбатда терим мавсуми бошлангандан буён ҳар куни санитария ходимлари теримчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб турганлиги, зарур бўлган барча шароитлар яратилганлигини таъкидлашди.
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
- Терим пулларидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Пулларимизни вақтида оляпмиз. Меҳнат шартномалари тузилган. Ҳар куни 130150 килограмм пахта тераман. Фермеримиз дала бошида иссиқ овқат ва ичимлик суви билан таъминлаб қўйибди, - дейди илғор теримчилардан бири А.Халмуратова.
Шўманай ва Чимбой туманларида теримчилар учун қандай шароитлар яратилган? Ишчи гуруҳ ҳолатларни ўрганди
Илғор теримчилар мутасаддилар томонидан совғалар билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

Уқсас жаңалықлар

Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме?

Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме?

    Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме? Ҳәзирше Наўрыз байрамына қосымша дем алыс

Ҳәпте соңында ҳаўа райы қандай болады?

Ҳәпте соңында ҳаўа райы қандай болады?

    Қарақалпақстан Республикасында 4-6-январь күнлери ҳаўа бираз бултлы болады, жаўын-шашын болыўы күтилмейди, деп хабар береди Өзгидромет.

Көп балалы шаңарақ деп қандай шаңараққа айтылады?

Көп балалы шаңарақ деп қандай шаңараққа айтылады?

    Өзбекстан Республикасы Шаңарақ кодексиниң 41-статьясына муўапық, төрт ҳәм оннан көп он сегиз жасқа толмаған баласы