Telegram karinform

  • 25.07.2017 16:02
  • 2535

АХБОРОТ ЭРКИНЛИГИ ПРИНЦИПЛАРИ ВА КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 1-сон, 2-модда)

1-модда.     Ушбу Конуннинг асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахбо-ротни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, таркатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шу-нингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жами-ят ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш-дан иборат.

2-модда.    Ахборот эркинлиги принциплари ва кафо-латлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида-ги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари-дан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда ту-тилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шарт-нома қоидалари қўлланилади.

3-модда.    Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот — манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараён-лар тўғрисидаги маълумотлар;

ахборот мулкдори — ўз маблағига ёки бошқа қонуний йўл билан олинган ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;

ахборотни муҳофаза этиш — ахборот борасидаги хавфсиз-ликка таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари;

ахборот ресурслари — алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг* Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрда-ги 440-П-сон қарори билан 2003 йил 7 февралдан кучга кирган.

алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги (кутубхоналарда-ги, архивлардаги, фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари;

ахборот соҳаси — субъектларнинг ахборотни яратиш, кайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолияти соҳаси;

ахборот борасидаги хавфсизлик — ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати;

ахборот эгаси — қонунда ёки ахборот мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборотга эгалик қилувчи, ун-дан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмо-ний шахс;

махфий ахборот — фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;

оммавий ахборот — чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудио-визуаль ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;

ҳужжатлаштирилган ахборот — идентификация қилиш им-конини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда кайд этилган ахборот.

4-модда.    Ахборот эркинлиги

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.

Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ах-лоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақ-садида чекланиши мумкин.

5-модда.    Ахборот эркинлигининг асосий принцип-лари

Очиқлик ва ошкоралик, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин-лиги ва ҳаққонийлик ахборот эркинлигининг асосий принципла-ридир.

6-модда.    Ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги

Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бун-дан мустасно.

Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бош-қарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органла-ри, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташки-лотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари;

экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиоло-гик, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳоли-нинг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва ком-муникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;

кутубхоналарнинг, архивларнинг ва Узбекистон Республика-си ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумот-лар.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бош-қа нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият манфаатларига тааллуқли воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғриси-да қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига хабар бериши шарт.

7-модда.    Ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва унинг ҳаққонийлиги

Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъ-минланган ва ҳаққоний бўлиши керак.

Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш такиқланади.

Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборот-нинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ахборот мулкдори, эгаси ахборот беришни рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

8-модда.    Ахборот эркинлиги кафолатлари

Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тар-қатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қила-ди. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқи-ши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмайди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бош-қа нодавлат нотижорат^ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчи-ларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбурият-ларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатла-рига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан омма-вий тарзда таъминлашга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикасида цензурага ва ахборотни монопол-лаштиришга йўл қўйилмайди.

9-модда.    Ахборот олиш тартиби

Ҳар ким ахборот олиш учун бевосита ёки вакиллари орқали ёзма ёхуд оғзаки сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Ёзма сўровда мурожаат этувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, манзили (юридик шахсларнинг эса реквизитлари) ҳамда сўралаётган ахборотнинг номи ёки хусусияти кўрсатили-ши лозим. Сўровлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказили-ши керак.

Ёзма сўровга имкон қадар қисқа муддатда, агар қонун ҳуж-жатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, сўров олин-ган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жавоб қайта-рилиши лозим.

Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши керак.

Сўралаётган ахборотни ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган муддатда такдим этишнинг иложи бўлмаган такдирда ахборот олиш учун мурожаат этган шахсга уни такдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Сўралаётган ахборотни такдим этишни кечиктириш сўров берилган санадан эътиборан икки ойдан ортиб кетмаслиги ло-зим. Такдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабар ахбо-рот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эъти-боран бир ҳафта муддат ичида юборилади.

Такдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабарда қуйи-дагилар кўрсатилиши керак:

сўралаётган ахборотни вақтида тақдим эта олмаслик сабаблари;

сўралаётган ахборот такдим этиладиган сана.

Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳакда маълум қилиши шарт.

Ахборот берганлик учун белгиланган тартибда ҳак олиниши мумкин.

10-модда.     Ахборот беришни рад этиш

Агар сўралаётган ахборот махфий бўлса ёки уни ошкор этиш натижасида шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етиши мумкин бўлса, ахборотни бериш рад этилиши мумкин.

Сўралаётган ахборотни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар сўров билан мурожаат этган шахсга сўров олинган сана-дан эътиборан беш кунлик муддат ичида юборилади.

Рад этиш тўғрисидаги хабарда сўралаётган ахборотни бериш мумкин эмаслиги сабаби кўрсатилиши керак.

Махфий ахборот мулкдори, эгаси ахборотни сўраётган шахс-ларни бу ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўғрисида хабардор этиши шарт.

Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахс-лар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенса-ция қилиниши ҳуқуқига эга.

11-модда.      Ахборотни муҳофаза этиш

Ҳар қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ахборот мулкдори, эгаси, ахборотдан фойдала-нувчи ва бошқа шахсга зарар етказиши мумкин бўлса, муҳофаза этилмоғи керак.

Ахборотни муҳофаза этиш:

шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизли-гига тахдидларнинг олдини олиш;

ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, тарқалиши, ўғирла-ниши, йўқотилишининг олдини олиш;

ахборотнинг бузиб талқин этилиши ва сохталаштирилиши-нинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

12-модда.     Ахборот хавфсизлигини таъминлаш со-ҳасидаги давлат сиёсати

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиё-сати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳамда

фаолият йўналишларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамия-тини белгилайди.

13-модда.     Шахснинг ахборот борасидаги хавфсиз-лиги

Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборот-дан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилиши-дан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.

Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар мах-фий ахборот тоифасига киради.

Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига та-аллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақ-лашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқла-ри, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилиши-га тўсқинлик қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.

Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга эга-лик қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.

Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахал-лусини қўйган муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қаро-ри билан ошкор этилиши мумкин.

14-модда.     Жамиятнинг ахборот борасидаги хавф-сизлиги

Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар билан эришилади:

демократик фуқаролик жамияти асослари ривожлантирили-шини, оммавий ахборот эркинлигини таъминлаш;қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик;

жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий бойликларини, мамлакатнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш ҳамда ривожлантириш;

миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни та-рихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлашти-ришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, миллат-лараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган ах-борот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо этиш.

15-модда. Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсиз-лиги

Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланади:

ахборот соҳасидаги хавфсизликка тахдидларга қарши ҳара-катлар юзасидан иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурслари-ни улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий телекоммуникациялар тизимларига интеграцияла-шуви;

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверените-тини бузишга, ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳоки-миятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз килишга очикдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;

урушни ва зўравонликни, шафкатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратил-ган терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши ҳаракатлар қилиш.

16-модда. Ахборот эркинлиги принциплари ва ка-фолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатла-рини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида-

ги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгилан-ган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                       И. КАРИМОВ

Social

Усыныс етемиз

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Уқсас жаңалықлар

Қарақалпақстанда биринши мәрте Арал мәденият саммити өткериледи

Қарақалпақстанда биринши мәрте Арал мәденият саммити өткериледи

Усы жылдың 4-6-апрель күнлери Қарақалпақстанның Нөкис қаласында биринши мәрте Арал мәденият саммити болып өтеди, деп хабар...

Ески үлгидеги транспорт басқарыў гүўалығын алмастырыў мүддети узайтылды

Ески үлгидеги транспорт басқарыў гүўалығын алмастырыў мүддети узайтылды

Өзбекстан Республикасы Министрлер Кабинетиниң 2022-жыл 12-апрельдеги 178-санлы қарары тийкарында «Миллий транспорт басқарыў гүўалығының ҳәм автомототранспорт қуралының...

Жаңа редакциядағы Жол ҳәрекети қағыйдаларына муўапық қандай өзгерислер енгизилиўи күтилмекте?

Жаңа редакциядағы Жол ҳәрекети қағыйдаларына муўапық қандай өзгерислер енгизилиўи күтилмекте?

Өзбекстан Республикасы Министрлер Кабинетиниң 2022-жыл 12-апрельдеги 172-санлы қарары тийкарында Жол ҳәрекети қағыйдалары тастыйықланды. Бул ҳаққында «Ҳуқуқий...