Telegram karinform

Жәмийет

  • 30.03.2018 18:23
  • 1871

Нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон минтақавий бўлими ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди



Шу йилнинг 30 март куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг катта мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлимининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча нодавлат нотижорат ташкилотларнинг раислари, тегишли соҳа вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.



Конференцияни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилувчи мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими раиси М.Сарибаев очди ва бошқариб борди.
Дастлаб конференция ишларини ўтказиш мақсадида конференция раиси, котиби ва ҳисоб-китоб комиссияси аъзолари сайлаб олинди.



Сўнгра кун тартибидаги дастлабки Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлимининг 2011-2017 йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисида минтақавий бўлим ресурс маркази координатори Г.Жоллибекова баёнот қилди. Баёнотчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича беш асосий йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан белгилаб берган вазифалари ва булардан келиб чиқиб олиб борилаётган ишларга кенг тўхталди.



Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 603 нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Улардан 117 таси маҳаллий ташкилотлар ташаббуслари асосида ташкил этилган бўлиб, шулардан фақат 25 и миллий ассоциацияга аъзо эканлиги қайд этилди. Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга ўрин олаётган камчиликларга ҳам танқидий баҳо берилди. Баёнотдан сўнг республикамизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, ассоциация томонидан берилаётган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш ишларининг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Сўнгра ассоциациянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими фаолияти овозга қўйилди ва иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.



Бундан сўнг кун тартибидаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг янги таҳрирдаги Устави ва тузилиши лойиҳасини муҳокама қилиш ҳамда 2018 йилда ассоциация фаолиятининг йўл харитаси лойиҳаси тўғрисида ассоциация Марказий Аппарати бош маслаҳатчиси М.Бобомуродованинг баёноти тингланди.



Баёнотлардан сўнг кун тартибидаги ташкилий масала кўриб чиқилди ва ассоациациянинг навбатдаги республика ҳисобот-сайлов конференциясига Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этадиган 2 делегат сайланди.
Конференция кун тартибидаги масалалар йиғилганлар билан бирга муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди. Сўнгра конференция ўз фаолиятини якунлади.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Нөкистеги көп қабатлы турақ жайлардың биринде жарылыў жүз берди: Бес адам қайтыс болды

Нөкистеги көп қабатлы турақ жайлардың биринде жарылыў жүз берди: Бес адам қайтыс болды

    Усы жылдың 29-январь күни саат 16:15 лерде пайтахтымыз Нөкис қаласындағы «Темир жол» мәкан пуқаралар жыйынындағы

Қоңыратта 13 бас кийик аўлаған браконьерлер усланды

Қоңыратта 13 бас кийик аўлаған браконьерлер усланды

    Қарақалпақстан Республикасы аймағындағы «Барсакелмес» мәмлекетлик буйыртпа қорықханасы ҳәм «Қубла Үстирт» миллий тәбият бағының хызметкерлери тәрепинен

Қарақалпақстанлы қылышпазлар Тунисте болып өтетуғын Гран-при турнирине қатнасады

Қарақалпақстанлы қылышпазлар Тунисте болып өтетуғын Гран-при турнирине қатнасады

    Усы жылдың 14-15-январь күнлери Тунисте қылышпазлықтың сабля бағдары бойынша Гран-при турнири болып өтеди. Бүгин усы