Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети немис тили йўналишининг икки талабаси – Оғулнур Атаева ва Айдин Сарсенбаевалар Германия Федерациясининг DAAD дастури бўйича бир ойлик ўқиш гранти ғолиби бўлди.
Ғолибларнинг маълумот беришича, мазкур дастур асосида Ўзбекистондан ҳар йил олий таълим муассасаларида таълим олаётган 30 талаба ўқиш учун Германияга юборилади. Грантда иштирок этиш учун талабалардан В1 категорияси бўйича сертификат бўлиши талаб қилинади. Грант ғолибларини аниқлаш мақсадида ҳар йил ноябрь ойида тест ва суҳбат ўтказилиб, март ойида натижалар эълон қилинади.
- Грантнинг асосий мақсади, немис тилини теран ўрганишдан иборат. Мен ҳам шу қисқа вақтда немис тили бўйича ўз билим ва кўникмаларимни оширмоқчиман ва келажакда мамлакатимиз ёшларига дунё тилларидан бири бўлган немис тилини теран ўргатишга ўз ҳиссамни қўшишни ният қилганман, - дейди университетнинг немис тили йўналиши 3-курс талабаси Оғулнур Атаева.
Грант ғолиблари грант асосида Германиянинг учта шаҳридаги олий таълим муассасаларида ўз билимларини такомиллаштиришни режалаштирган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuzИслам Матеков.