Маълумотларга кўра, сиз ва бизнинг киндик қонимиз томган Ватанимиз – Қорақалпоғистон Республикаси «Шимолий қутбга энг яқин пахта етиштирувчи мамлакат» категорияси бўйича Гиннеснинг «Рекордлар китоби»га киритилган.
Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси яқин кунларгача дунёда беда уруғини етиштириш ва экспорт қилиш бўйича етакчи давлат бўлиб келди. Шунингдек, бу ердаги доривор ўтлар, айниқса, қизилмия илдизи бугунги кунда кўпчилик ривожланган давлатларга экспорт қилиниб, ундан дори маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Тўғри, бошқа давлатлар ҳам қизилмия илдизини экспорт қилади. Аммо, уларнинг доривор хусусиятлари барибир Қорақалпоғистоннинг қизилмия томирига етмайдиганлиги унинг харидорлари томонидан ҳам эътироф этилган.
Менимча, Қорақалпоғистонни ушбу хусусиятлари томонидан ҳам «Рекордлар китоби»га киритиш жоиз.
Ислам Матеков.