«Терракота лашкари» дунёнинг саккизинчи мўжизаси сифатида маълум. Чиндан ҳам, бу жуда кам учрайдиган ҳолат, дея
ёзади Massaget.kz нашри.
«Терракота лашкари» - Сиань шаҳридаги Цинь Шихуанди императори қабри ёнидан топилган 8099 хитойлик аскар ва уларнинг отларидан иборат ҳайкал-эсталик ҳисобланади. Бу ҳайкаллар 1974 йил топилган эди. Уни маҳаллий чорвадорлар артезиан қудуқ қазиётганда топишган. Тарихий манбаларга қараганда, Цинь Шихуанди тахтга ўтиргандан сўнг милл. авв. 246 йилди ўзига эҳром қурдира бошлайди. Унинг ўйича, бу ҳайкаллар унга келгуси ҳаётида ёрдамчи бўлади. Ҳайкаллар император қабрининг шарқий қисмида жойлашган ва бир текис қилиб қўйилган. Мазкур қабрнинг қурилиши 38 йилга чўзилган.
Маълумот учун, Цинь Шихуанди Хитойни бирлаштириб, Буюк Хитой девори қурилишини охирига етказган.