Telegram karinform

Жәмийет

  • 01.05.2020 12:52
  • 1170

Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож 160 та хонадонни ўз оталиғига олди

Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож 160 та хонадонни ўз оталиғига олди
Бутун дунё халқларини ташвишга солиб, тобора барча мамлакатлар ҳудудига суқилиб кираётган, чегара билмас коронавирус инфекциясининг тарқалиши нафақат фуқаролар соғлигига, балки дунёнинг энг етакчи давлатлари иқтисодига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 27 апрелдаги \"Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида\"ги Фармони, аввало мамлакатимизда савобли ишларни амалга ошириш йўлида хизмат қилаётган саховатпеша тадбиркорларимиз сафини янада кенгайтириб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларига, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган аҳолига кўмак беришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Айниқса аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан \"Саховат ва кўмак\" умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши эса аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг айнан муқаддас Рамазон ойида амалга оширилишида катта маъно бор.
Чунки Рамазон ойида қилинган эҳсон ва хайриялар Аллох томонидан ўзларига икки баробар бўлиб қайтиши аниқ.
Шу боис ҳам ушбу хайрли ишларни электорат вакилларимиз депутатлар ва фаолларимиз ўз имкониятларидан келиб чиқиб хайрия ишларини амалга оширмоқда.
Жумладан Қонликўл туманидаги \"Kanteks Invest\" масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O\'zLiDeP фракцияси аъзоси Қуандық Ешмуратов ҳам тумандаги пандемия даврида қийин аҳволга тушиб қолган ишсиз, бокувчисини йўқотган кам таъминланган 160 та хонадонни ўз оталигига олди.
- Муқаддас Рамазон ойи эзгулик, меҳр-оқибат саховат уруғини сочадиган кишиларга савоб қиладиган муборак ойдир дейди - Қ.Ешмуратов. Биз депутат ва тадбиркорлар ҳамиша халқимиз хизматидамиз. Ушбу синовли кунларда эса бир-биримизга елкадош бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришдек ззгу иш бўлмаса керак.

O\'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

    Усы жылдың 18-октябрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң гезексиз отыз жетинши сессиясы болып өтти. Бул

Жоқарғы Кеңесте жаңа комитет шөлкемлестирилди ҳәм оның баслығы сайланды

Жоқарғы Кеңесте жаңа комитет шөлкемлестирилди ҳәм оның баслығы сайланды

Бүгин, 7-апрель күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң жигирма жетинши сессиясы болып өтпекте. Сессия Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы...

НМПИде Ҳусайн Жовид атындағы Әзербайжан мәденияты ҳәм әдебияты орайы ашылды

НМПИде Ҳусайн Жовид атындағы Әзербайжан мәденияты ҳәм әдебияты орайы ашылды

Усы жылдың 20-21-октябрь күнлери Әзербайжан Республикасының Өзбекстандағы елшиханасы жанындағы Ҳайдар Алиев атындағы Әзербайжан мәденияты орайының басламасы...